Шу йил 11 март куни Рамазон ойи муносабати билан Мингбулоқ туманидаги "Шодиёна" тантаналар мажмуасида ифторлик дастурхони ёзилди.
Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказилмоқда.
Наманган вилояти бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилоят бошқармаси раҳбарлари бошчилигида Мингбулоқ туманида истиқомат қилувчи ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқоролар ва турли конфессия вакилларига мурувват кўрсатилиб, ифторлик дастурхони ёзилди.
Дуога қўл очган ҳамюртларимиз юртга тинчлик-омонлик сўрадилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Шу йил 5 июнь куни - ҳижрий зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни зиёратчиларимиз Мино водийсидан эрта тонгдан гуруҳ-гуруҳ бўлиб замонавий автобусларда Арафот майдонига етиб келишди. Ушбу муборак жойда ҳамюртларимиз учун алоҳида ажратилган жойда барча тайёргарликлар ҳозирлаб қўйилган.
Ишчи гуруҳи томонидан зиёратчиларимиз хотиржам ибодат қилишлари учун кенг ва шинам чодирлар тайёрланган, совуткич ва музлаткичлар узлуксиз ишламоқда, уч маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва салқин ичимликлар мунтазам тақдим этилмоқда.
Аллоҳ таоло барча ҳожиларнинг ҳажларини мабрур, элу юрт ҳаққига қилган дуоларини қабул айласин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати