Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Март, 2025   |   18 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:12
Қуёш
06:30
Пешин
12:36
Аср
16:45
Шом
18:36
Хуфтон
19:49
Bismillah
18 Март, 2025, 18 Рамазон, 1446
Янгиликлар

Аллоҳ рози бўладиган амал

17.03.2025   3681   1 min.
Аллоҳ рози бўладиган амал

Рамазоннинг 15 куни (15 март) Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов пойтахтимизнинг Янги ҳаёт туманида ">бўлди

Туман имомлари билан 10 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ўзгалар кўмагига муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Уларга рўзғон учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.

Шундай оилалар орасида ўзга миллат, бошқа дин вакиллари ҳам бор.

Рамазон ойида бажарилган эзгу амал, яхшиликлар, қилинган хайр-эҳсон ва садақалар бошқа ойлардагига нисбатан бир неча баробар фазилатли ва савоби улуғдир. Садақа боисидан ҳатто эгасига келиши муқаррар бўлган бало ва мусибатлар ҳам арийди.  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ҳалол касбидан ихлос билан хурмо қийматича садақа қилса, Аллоҳ таоло уни рози бўлиб қабул қилади. Аллоҳ фақатгина ҳалолни қабул қилур. Сўнг уни соҳиби учун худди бирингиз тойчоқни ўстиргани каби ўстиради, ҳатто у тоғ каби бўлади», дедилар.

Аллоҳ таоло таоло эҳсонларни қабул қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати



 

Аллоҳ рози бўладиган амал Аллоҳ рози бўладиган амал Аллоҳ рози бўладиган амал Аллоҳ рози бўладиган амал Аллоҳ рози бўладиган амал Аллоҳ рози бўладиган амал Аллоҳ рози бўладиган амал Аллоҳ рози бўладиган амал
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Қайси дуо яхши эшитилади?

18.03.2025   504   1 min.
Қайси дуо яхши эшитилади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Қайси дуо яхши эшитилади?» деб айтилганида, у зот: «Кечанинг охирги қисми ва фарз намозлари сўнгида қилинган дуо», деб жавоб бердилар.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис дедилар.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад

Мақолалар