Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Март, 2025   |   28 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:54
Қуёш
06:13
Пешин
12:33
Аср
16:53
Шом
18:47
Хуфтон
20:01
Bismillah
28 Март, 2025, 28 Рамазон, 1446
Янгиликлар

Талабалар билан давра суҳбати ўтказилди

19.03.2025   21136   2 min.
Талабалар билан давра суҳбати ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида жуда муҳим анъана йўлга қўйилган. Бу институт раҳбариятининг талабалар билан доимий мулоқотда бўлиб туришини ўз ичига олади. Куни кеча мазкур анъананинг амалий кўриниши сифатида долзарб мавзуда навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.
 

Институт ректори Уйғун Ғафуров, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод Примов, “Қуръон илмлари” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов талаба-қизлар билан бугунги куннинг муҳим масалалари, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасидаги тарғибот ишларида янгича ёндашувларни қўллаш юзасидан давра суҳбати ўтказди.


Учрашув илмий, маънавий-маърифий, ахлоқий ва сиёсий соҳаларни ўз ичига қамраб олди. Талаба-қизларнинг иш самарадорлиги нафақат институт ёки диний соҳа доирасида, балки уларнинг жамият олдидаги фуқаролик позицияси, Янги Ўзбекистоннинг маърифатли аёли тимсолини шакллантириш юзасидан масъулиятлари ҳақида тўхталиб ўтилди.


Талабаларга маҳаллий ва халқаро миқёсда амалга оширалаётган муҳим сиёсий жараёнлар ҳақида маълумот берилиб, Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти очиб берилди.


Давра суҳбати қизғин ва фаол мулоқот шаклида ўтказилиб, устозлар талабаларни илмий жиҳатдан шижоатлантирди ҳамда юқори муваффақиятларга эришиш усуллари ва уларнинг тадрижий босқичлари борасида тавсиялар берилди.


Шунингдек, учрашувда институт ректори У.Ғафуров талабаларнинг илмий изланишлари муҳимлигини таъкидлаб, Давлат Раҳбарининг Ўзбекистонда ислом цивилизацияси марказига қилинган ташриф доирасида диний-маърифий соҳа вакиллари олдига қўйган муҳим вазифаларини ва ҳамда талабаларнинг бу вазифаларни бажаришга салоҳиятли кадр бўлишлари муҳимлигини эслатиб ўтди.


Суҳбат хайрли дуо билан якунланди. Унда устозлар Яратгандан талабаларнинг илмий фаолиятларига муваффақият ва барака сўради.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

 

Талабалар билан давра суҳбати ўтказилди Талабалар билан давра суҳбати ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Видеолар

Ноқонуний, фирибгарлик йўллари билан сифатсиз умра хизматлари кўрсатилишидан огоҳликка чақирамиз!

27.03.2025   2158   1 min.
Ноқонуний, фирибгарлик йўллари билан сифатсиз умра хизматлари кўрсатилишидан огоҳликка чақирамиз!

 

Со‘нгги уч ойда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари то‘г‘рисида”ги қонун талаблари асосида: 
“Умра” фаолиятини лицензиясиз амалга оширган 31 та турфирмада текширув о‘тказилди ва уларнинг 26 тасига 75 млн со‘м миқдорида жарималар қо‘лланилди.

ВИДЕО