Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Апрел, 2025   |   4 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:44
Қуёш
06:05
Пешин
12:32
Аср
16:57
Шом
18:52
Хуфтон
20:07
Bismillah
02 Апрел, 2025, 4 Шаввол, 1446
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ

28.03.2025   13475   1 min.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 488 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 100 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 268 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 34 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 86 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 17 нафарини чет эл фуқаролари, 37 нафарини аёл, 37 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 167 нафарини ёшлар (шулардан, 1 нафари вояга етмаган) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Ҳаж – 2025” мавсуми учун дори-дармон ва тиббиёт буюмларини етказиб берувчи корхоналар ўртасида танлов эълон қилади

02.04.2025   79   1 min.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Ҳаж – 2025” мавсуми  учун дори-дармон ва тиббиёт буюмларини етказиб берувчи корхоналар ўртасида танлов эълон қилади

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: 
 

  1. Танловда иштирок этиш бўйича хат;
  2. Корхона гувоҳномаси ва раҳбарининг паспорт нусхаси;
  3. Банкдан К-2 шаклидаги маълумотнома;
  4. Корхонанинг сўнгги бир йилда банкдаги пул маблағлари айланмаси ҳақида маълумот;
  5. Дори-дармон сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия;
  6. Боғланиш учун телефон рақамлари. 
     

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, зарурат бўлса қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин. Талаб этиладиган дори-дармон ва тиббиёт буюмлари рўйхати сўровга кўра тақдим этилади.

 

Танловда иштирок этиш истагида бўлган корхона ва ташкилотлар 2025 йил 8 апрель кунига қадар юқоридаги талаблар асосида ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим этишлари мумкин.

 
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 47-уй. Телефон: 71-240-04-75. 

 

Ўзбекистон янгиликлари