Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоздан фориғ бўлсалар:
اللهُمَّ اجْعَلْ خَيْرَ عُمُرِي آخِرَهُ وَخَيْرَ عَمَلِي خَوَاتِمَهُ وَاجْعَلْ خَيْرَ أَيَّامِي يَوْمَ أَلْقَاكَ
«Аллоҳуммажъал хойра ъумурий ахироҳу ва хойро ъамалий ховатимаҳу важъал хойро аййамий йавма алқока», деб айтар эдилар.
Маъноси: Алоҳим, умримнинг яхшисини охири, амалимнинг яхшисини хотимаси ва кунларимнинг яхшисини Сенга йўлиқадиган кун қил (Ибн Сунний ривояти).
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Ҳаж – 2025
Бугун, 26 апрель куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Адуқаҳҳор домла Юнусов раҳбарликларида пойтахтимиздаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида бу йил гуруҳ раҳбари бўлиб ҳажга кетаётган элликбошилар учун навбатдаги йиғилиш ўтказилди.
Гуруҳ раҳбарларига Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳажга пухта тайёргарлик кўриш бўйича тушунтириш ишларини олиб бордилар.
Ҳажга жўнашга ҳам саноқли кунлар қолди. Шу боис ҳар элликбоши ўз гуруҳи аъзолари билан яқиндан танишиб олиши зарурлиги йиғилишда қайд этилди.
Хайрли дуолар билан йиғилиш якунланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳри вакиллиги
Матбуот хизмати