Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Апрел, 2025   |   25 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:05
Қуёш
05:32
Пешин
12:26
Аср
17:11
Шом
19:15
Хуфтон
20:35
Bismillah
23 Апрел, 2025, 25 Шаввол, 1446

Намоздаги шайтон васвасасидан қандай қутулиш мумкин?

04.04.2025   4550   1 min.
Намоздаги шайтон васвасасидан қандай қутулиш мумкин?

«Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Ё Аллоҳнинг Расули, шайтон мен билан намозим ва қироатим орасида тўсиқ бўлди. У мени қироатда адаштиряпти», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўша Ханзаб деб номланадиган шайтондир. Қачон уни сезсанг: «Аъузу биллаҳи»ни айтгин-да, чап томонга уч марта туфлагин", дедилар.

У: «Мен шундай қилган эдим, Аллоҳ мендан уни кетказди», деди.

Муслим «Руқя» – «Дам солиш» бобида келтирган.

Шарҳ: Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳунинг саволлари намоз ичидаги шайтон васвасаси ҳақида бўлган.

Ушбу ҳадисларга биноан, Ҳанафий мазҳабида «Биринчи ракатда «аъузу биллаҳи» ичида айтилади», дейилган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

Бошқа мақолалар
Видеолар

Баҳоуддин Нақшбанд маркази ташкил этилишининг аҳамияти нимада?

22.04.2025   2424   1 min.

Ҳомиджон домла Ишматбеков - Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

ВИДЕО