Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Май, 2025   |   25 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:19
Қуёш
04:58
Пешин
12:25
Аср
17:29
Шом
19:45
Хуфтон
21:18
Bismillah
23 Май, 2025, 25 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

Юздан зиёд оилага кирилди

08.04.2025   8028   2 min.
Юздан зиёд оилага кирилди

 

2024 йил ҳаж мавсумида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан телефон орқали мулоқот қилиб, ҳожилар ҳолидан хабар олиб, ҳожилар Ўзбекистонга қайтгач, жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишларига умид билдирган эдилар.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мазкур кўрсатмалардан келиб чиқиб, муҳтарам Юртбошимизга ҳожилар билан бирга мурожаат йўллаган эдилар.

Мурожаатда Ватанга қайтгач, ҳар бир ҳожи маънавият ва маърифат тарғиботчиси бўлиши таъкидланган эди.

Ҳожилар имом-хатиблар билан бирга маҳаллаларга, оилаларга кириб, халқимизнинг маънавияти, маърифати юксалишига хизмат қиляптилар. 

Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳор домла Юнусов пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги «Ҳазрати Али» жоме масжидига ташриф буюрдилар.

Тошкент шаҳар туманлари бош имомлари, Учтепадаги масжидлар имом-домлалари, маҳалла фаоллари, ҳожи оталар, ҳожи оналар ҳам дастлаб мазкур масжидда йиғилдилар.

Сўнгра Абдуқаҳҳор домла бошчилигида имом-домлалар, маҳалла фаоллари, ҳожи оталар, ҳожи оналар бўлиниб, тумандаги 22 та маҳаллага  кириб бордилар.

Абдуқаҳҳор домла муайян сабабга кўра жазо муддатини ўтаб қайтган бир йигит билан гаплашиб, унга зарур тавсия ва йўл-йўриқлар бердилар.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари нотинч хонадонлар, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан ҳам суҳбатлар олиб бориб, уларга зарур кўмак бермоқдалар.

Бундай хайрли ишлар изчил давом эттирилиб, пойтахтимизнинг ҳар бир маҳалласида ўтказиляпти.

Шу пайтгача имом-хатиблар, отинойилар, маҳалла фаоллари, ҳожи оталар, ҳожи оналар биргаликда 50 мингдан ортиқ хонадонга киришди.

Тадбирлар тугагач, имомлар, маҳалла фаоллари, ҳожилар яна «Ҳазрати Али» масжидига қайтиб келиб, амалга оширилган ишлар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар. Келгусидаги ишлар режасини белгилаб олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги 
Матбуот хизмати

 

Юздан зиёд оилага кирилди Юздан зиёд оилага кирилди Юздан зиёд оилага кирилди Юздан зиёд оилага кирилди Юздан зиёд оилага кирилди Юздан зиёд оилага кирилди Юздан зиёд оилага кирилди Юздан зиёд оилага кирилди Юздан зиёд оилага кирилди Юздан зиёд оилага кирилди Юздан зиёд оилага кирилди Юздан зиёд оилага кирилди Юздан зиёд оилага кирилди Юздан зиёд оилага кирилди Юздан зиёд оилага кирилди Юздан зиёд оилага кирилди Юздан зиёд оилага кирилди Юздан зиёд оилага кирилди Юздан зиёд оилага кирилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ҳажарул асвад рўпарасида қўл кўтариш

13.11.2024   5301   1 min.
Ҳажарул асвад рўпарасида қўл кўтариш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Cавол: Ҳажарул асвад рўпарасида қўл қай шаклда кўтарилади. Одамларда ҳар хилини кўрамиз. Аслида қандай бўлиши керак?

 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Тавофни бошлашда Ҳажарул асвадни истилом қилиш (ўпиш ё силаш) суннат ҳисобланади.

Истилом агар ҳеч кимга ва ўзига ҳам азият бермайдиган бўлса, Ҳажарул асвадни ўпиш билан бўлади. Бунинг имкони бўлмаса, қўли билан ушлайди ва қўлини ўпади. Бунга ҳам имкон бўлмаса, ҳассага ўхшаш бирор нарсани Ҳажарул асвадни теккизиб, ўшани ўпади. Агар унинг ҳам иложи бўлмаса, узоқдан туриб, икки қўлини худди намозга такбир айтиб қўл кўтараётгандек кўтариб, бисмиллаҳ, такбир (Аллоҳу акбар), таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади. Баъзи уламолар бундан кейин икки кафтини ўпади дейишган.

“Иршодус сорий” китобида истиломнинг сифати тўлиқ айтилиб, узоқдан туриб, истилом қилишни қуйидагича тушунтирилган: “Ҳажарул асвадга юзланиб, Аллоҳу акбар дейиш вақтида икки қўлини елкаси ёки қулоқлари баробарига кўтаради. Намозда кўтаргандек кўтаради. Икки кафтини ҳажарул асвадга қаратади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Мақолалар