Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Июл, 2025   |   30 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:35
Қуёш
05:12
Пешин
12:35
Аср
17:36
Шом
19:51
Хуфтон
21:20
Bismillah
25 Июл, 2025, 30 Муҳаррам, 1447

Улуғ ғоямиз:  "Жаҳолатга қарши — маърифат"

14.04.2025   7324   1 min.
Улуғ ғоямиз:  

Дин ишлари бўйича қўмита, Чилонзор туман ҳокимлиги ҳамда Маърифий тарғибот маркази ҳамкорлигида Чилонзор туманидаги 195-мактабда "Хўжа Аламбардор" жоме масжиди имоми Раҳимберди домла Раҳмонов иштирокида "Неъматлар шукри ила зиёда бўлади" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. 

 

Маъруза давомида шукр – бу фақат тил билан "шукр" дейиш эмас, балки неъматни ўз ўрнида ишлатиш, ношукрликдан сақланиш ва доимо миннатдорлик ҳисси билан яшаш кераклиги тўғрисида айтилди.

Шунингдек, жаҳолатнинг салбий оқибатлари ва унинг олдини олишда илм-маърифатнинг ўрни ҳамда Ислом динининг ҳақиқий моҳияти ва инсонпарварлик тамойиллари ҳақида тушунчалар берилди.

Бугунги даврда ёшларни жамиятга зид бўлган ёт ғоялардан асраш ҳақида тўхталиб ўтилди.

Тадбир сўнгида аҳоли томонидан  берилган саволларга жавоблар берилди. 

 

Ma'rifiy Targ'ibot Markazi

 

Улуғ ғоямиз:  
Бошқа мақолалар

Жума куни бомдоддан олдин ўқиладиган дуо

18.02.2025   80964   1 min.
Жума куни бомдоддан олдин ўқиладиган дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни эрталабки намоздан олдин:

أَسْتَغْفِرُاللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

"Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар (Ибн Сунний ривоятлари).

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатига эга бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан.