"Ҳаж 2025" дастури бошланганлиги муносабати билан, 2025 йил 14 апрелдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишидаги рейсларда Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
2025 йил 14 апрелдан бошлаб авиакомпания рейслари орқали Саудия Арабистонига бораётган барча йўловчилар Тошкентга қайтиш чиптасига эга бўлиши ва 2025 йил 30 апрелгача мамлакат ҳудудини тарк этиши шарт.
Агар 30 апрелдан кейин Саудия Арабистонида қолган йўловчилар аниқланса, жарималар учун жавобгарлик агент ёки йўловчининг зиммасига юкланади.
Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бош бошқармаси айланмасига мувофиқ, Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилаётган Тошкент – Жидда – Тошкент рейслари 2025 йил 30 апрелдан бошлаб бекор қилинади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг муаммоларига амалий ечимлар берилмоқда.
Жумладан, бугун, 11 март куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов навбатдаги қабулни ўтказиб, таълим, оилавий масалалар ва моддий ёрдам сўраб келган фуқаролар билан самимий суҳбатлашди.
Мурожаатчиларнинг оилавий муносабатларда келганларига муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.
Бу эзгу анъана нафақат марказий идорада, балки юртимиздаги барча жоме масжидларда ҳам ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан мунтазам давом эттирилмоқда. Зеро, инсонлар оғирини енгил қилиш – асосий мақсадимиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати