Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Июл, 2025   |   25 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:29
Қуёш
05:07
Пешин
12:34
Аср
17:38
Шом
19:55
Хуфтон
21:26
Bismillah
20 Июл, 2025, 25 Муҳаррам, 1447

Хивадаги 114 та оиланинг муаммоларига ечим берилди

15.04.2025   9042   1 min.
Хивадаги 114 та оиланинг муаммоларига ечим берилди

 

Шу йил 10 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилоят вакили Хайрулла домла Абдуллаев бошчилигида имом-хатиб ва ҳожилар Хива шаҳридаги маҳаллаларда бўлишди. Унда кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган, ўзгалар кўмагига муҳтож 56 та оила ҳолидан хабар олиб, уларга зарур кўмаклар берилди.


Шу билан бирга, адашиб турли ёт оқимлар, ақидаси бузуқ кимсалар таъсирига тушиб қолган кишилар, айниқса, ёшларга ҳам ҳожи ота ва ҳожи оналар муҳим тавсиялар берди, йўл-йўриқлар кўрсатишди.


Натижада 16 та оилавий ажримнинг олдини олишга ҳаракат қилинди.  10 та хонадонда зарарли одатларга ружу қўйганларга насиҳатлар қилинди. Умумий ҳисобда 114 та оилага кирилиб, тарғибот ва амалий ёрдам тадбирлари олиб борилди.


Тадбир сўнгида Хива шаҳридаги жоме масжидларда Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, маҳаллаларимиз ободлигини сўраб қилинган хайрли дуолар ташрифларга маънавий зеб бағишлади.

Дарҳақиқат, ҳожи деган шарафли номга сазовор бўлган, Аллоҳнинг байтини зиёрат қилиб, Исломнинг бешинчи рукнини адо этган киши ўз манфаатларидан кўра халқникини, Ватаниникини устун қўяди. Шу боис у ҳар жойда азиз ва мукаррамдир. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Хоразм вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Хивадаги 114 та оиланинг муаммоларига ечим берилди Хивадаги 114 та оиланинг муаммоларига ечим берилди Хивадаги 114 та оиланинг муаммоларига ечим берилди Хивадаги 114 та оиланинг муаммоларига ечим берилди Хивадаги 114 та оиланинг муаммоларига ечим берилди
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Иссиқ ва жазирама шиддати ҳақида

24.07.2023   9507   1 min.
Иссиқ ва жазирама шиддати ҳақида

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Дўзах Роббига шикоят қилиб, «Роббим, ич-этим бир-бирини еб юборяпти», деди. Шунда У Зот унга икки нафасга – қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга изн берди. Сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана шундандир» (Ибн Можа ривояти).

Қуёш қиздирган, жазирама иссиқ кунда қайта тирилиш кунини эсла ва Аллоҳдан Аршининг соясини, шифти остидаги мақомни сўра!

Аллоҳим! Кундузлари соим, кечалари қоим бўлишда, кўзни тийиш, тилни сақлашда бизга Ўзинг ёрдамчи бўл!

Иссиқ ҳавога сабр қилсанг, ёмонликларинг ўчирилади.
– Агар иссиққа сабр қилиб, савоб умид қилсанг, Аллоҳ яхшилигингни зиёда қилиб беради.
– Агар Аллоҳ иссиқни тақдирингга битган эканига рози бўлсанг, У Зот ҳам сендан рози бўлади.
– Агар иссиқда рўза тутсанг, машаққатингга  яраша рўзангни ҳам савоби ошади.
– Агар иссиқда масжидга борсанг, салқин ҳавода боргандан кўра кўпроқ савобга эришасан.

Энди ўйлаб кўргин, шундай улкан савоблари бор экан, нега бу иссиқдан бунча диққинафас бўласан?

 

Мақолалар