Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Июн, 2025   |   7 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:09
Қуёш
04:51
Пешин
12:26
Аср
17:34
Шом
19:54
Хуфтон
21:30
Bismillah
03 Июн, 2025, 7 Зулҳижжа, 1446
Янгиликлар

Муфтий ҳазрат: Зиёратчиларнинг ҳар бир дақиқасини мазмунли ўтишига масъулмиз!

21.05.2025   9923   1 min.
Муфтий ҳазрат: Зиёратчиларнинг ҳар бир дақиқасини мазмунли ўтишига масъулмиз!

Бугун, 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҳаж делегацияси аъзолари, ишчи гуруҳи, элликбошилар ва шифокорлар жамоалари иштирок этди.

Муфтий ҳазратлари ҳаж кунларига қадар зиёратчилар билан мунтазам маърифий суҳбатлар ташкил этиш, уларда ҳажнинг тартиб-қоидалари, фарз, вожиб ва одоблари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш ҳамда зикру дуолар билан машғул бўлиш ва барча мурожаатларини ижобий ҳал этиш зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, юртдошларимиз муборак заминдаги ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, уни мазмунли ва ибодатлар билан ўтказиши ҳамда ҳаж амалига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришучун воиз уламолар, элликбошилар бор куч-ғайратларини сарфлаши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.

Йиғилишда зиёратчиларнинг ибодатлари мукаммал бўлиши учун уларга қулай шарт-шароитларни муҳайё қилиш борасида Макка ва Мадина шаҳарларидаги ишчи гуруҳи фаолият олиб бораётгани, меҳмонхоналарда зиёратчилар учун барча шароитлар ҳозирлангани, Мино, Арафот ва Муздалифадаги жойлар кўздан кечирилгани ҳақида маълумот тақдим этилди. 

Шифокорлар гуруҳи раҳбари Алишер Саатов ва бошқа мутасаддилар сўзга чиқиб, тиббий жиҳатлар, зиёратчилар саломатлиги, иссиқ кунларда ҳаракатланиш тартиби, қонун-қоидаларга амал қилиш, транспорт хизмати, ҳожилар хавфсизлигини таъминлаш ва огоҳликга оид муҳим тавсиялар бердилар.

Йиғилиш якунида Ҳақ таолодан бу йилги ҳаж мавсуми муваффақиятли ўтишини сўраб, Қуръони карим хатмлари ва хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Муфтий ҳазрат: Зиёратчиларнинг ҳар бир дақиқасини мазмунли ўтишига масъулмиз! Муфтий ҳазрат: Зиёратчиларнинг ҳар бир дақиқасини мазмунли ўтишига масъулмиз! Муфтий ҳазрат: Зиёратчиларнинг ҳар бир дақиқасини мазмунли ўтишига масъулмиз! Муфтий ҳазрат: Зиёратчиларнинг ҳар бир дақиқасини мазмунли ўтишига масъулмиз! Муфтий ҳазрат: Зиёратчиларнинг ҳар бир дақиқасини мазмунли ўтишига масъулмиз! Муфтий ҳазрат: Зиёратчиларнинг ҳар бир дақиқасини мазмунли ўтишига масъулмиз! Муфтий ҳазрат: Зиёратчиларнинг ҳар бир дақиқасини мазмунли ўтишига масъулмиз! Муфтий ҳазрат: Зиёратчиларнинг ҳар бир дақиқасини мазмунли ўтишига масъулмиз! Муфтий ҳазрат: Зиёратчиларнинг ҳар бир дақиқасини мазмунли ўтишига масъулмиз!
Бошқа мақолалар

Қамрови кенг мазҳаблар бардавом

29.05.2025   5941   1 min.
Қамрови кенг мазҳаблар бардавом

Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин шариатга боғлиқ барча масалалар саҳобалардан сўралди. Ёш саҳобалар ўзларидан катталардан, янги мусулмонлар аввал мусулмон бўлган саҳобалардан ўзлари тушунмаган турли масалалар ечимини сўрардилар.

Имом ибн Aҳмад Шаъроний ўзларининг “Aл-Мийзан аш-Шаърония” асарида мазҳаблар ҳақида қуйидаги фикрларни зикр қилган. “Aслида саҳоба ва тобеъинлар даврида мазҳабларнинг сони ўн саккизта бўлган. Уларнинг барчаси ўз вақтида амалда бўлган. Лекин вақт ўтиши билан улар орасида тўрт йирик: ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳаблари ажралиб чиқди. Мазкур тўрт мазҳабнинг сақланиб қолишининг асосий омили бу мазҳабларнинг таълимотлари бошқа мазҳаблардан кучлироқ бўлгани учун эмас, балки тўрт мазҳаб бошқа ўн тўрт мазҳаб таълимотини ҳам қамраб олганидир”.

Демак, кўплаб мазҳаблар орасидан фақат тўрттасининг сақланиб қолгани асрлар давомида инсонларни турли зиддиятлар ва ихтилофлардан ҳимоя этишда асос бўлган.

Саматов Жалолиддин, 

Давлатабод тумани "Юсуфхон ўғли Қосимхон"

жоме масжиди имом ноиби

МАҚОЛА