Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Июн, 2025   |   17 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:49
Пешин
12:28
Аср
17:38
Шом
20:00
Хуфтон
21:38
Bismillah
13 Июн, 2025, 17 Зулҳижжа, 1446

Мино ва Арафот зиёратчиларни кутиб олишга тайёр!

04.06.2025   8680   1 min.
Мино ва Арафот зиёратчиларни кутиб олишга тайёр!

#xabar #haj2025

Бугун кечқурун 15 минг ўзбекистонлик зиёратчилар Маккаи мукаррамадаги меҳмонхоналардан ҳаж ибодатининг асосий амалларини бажариш учун Мино водийсига йўл оладилар. 
 

Айтиш жоизки, бугунги кунгача Ўзбекистон ишчи гуруҳи вакиллари томонидан зиёратчиларимиз улуғ ибодатни бекаму кўст адо этишлари учун Мино, Арофат ва Муздалифа водийларида барча шарт-шароитлар тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилган. 


Айни мақсадда ишчи гуруҳи ва шифокорларнинг маълум аъзолари мазкур муборак водийларда бир муддат олдин бориб, зиёратчиларимизни кутиб олишга шай бўлиб турибдилар. 


Хусусан, бу йил, Ўзбекистон томонининг талабига мувофиқ, Арафот ҳудудидаги чодирлар ёпиқ тарзда барпо этилди. Уларнинг атрофи иссиқ ўтказмайдиган панеллар билан ўралган, совутиш тизими ўрнатилган, гилам ва тўшаклар солинган. Бу ҳозирги ёз кунларида зиёратчиларга қўшимча қулайлик яратади.  
 
Шунингдек, барча шароитларга эга тиббиёт марказлари, 3 маҳал иссиқ овқат ва 24 соат давомида чой ва салқин ичимликлар билан таъминлаш йўлга қўйилади. Арафотда Муздалифада фойдаланиш учун ҳожиларга махсус тўшак ва соябонлар тарқатиш режалаштирилган.


Айни пайтгача соҳа раҳбарлари томонидан ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоасига ҳаж жараёнларини намунали бошқариш, белгиланган тартибларга риоя этиш ва шаръий масалалар ҳақида батафсил тушунтирилди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Мино ва Арафот зиёратчиларни кутиб олишга тайёр! Мино ва Арафот зиёратчиларни кутиб олишга тайёр! Мино ва Арафот зиёратчиларни кутиб олишга тайёр! Мино ва Арафот зиёратчиларни кутиб олишга тайёр! Мино ва Арафот зиёратчиларни кутиб олишга тайёр! Мино ва Арафот зиёратчиларни кутиб олишга тайёр! Мино ва Арафот зиёратчиларни кутиб олишга тайёр! Мино ва Арафот зиёратчиларни кутиб олишга тайёр!
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Шарқ матбуотида ўзбек ўғлонлари таърифи

10.06.2025   5961   1 min.
Шарқ матбуотида ўзбек ўғлонлари таърифи

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг SPA, Қатар давлатининг QNA, Ўмон Султонлигининг ONA ахборот агентликлари, Кувайтнинг “Янгиликлар” газетаси ва "Кўрфаз", "Яқин Шарқ" каби кўплаб нашрлар “Ўзбекистон терма жамоаси қандай қилиб Осиё гигантига айланди?”, “Кападзе Жаҳон чемпионати саралашидаги муваффақиятини Ўзбекистон халқига бағишлади”, “Ўзбекистон ўз тарихида илк бор 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олди” сарлавҳали материаллар эълон қилди.


Ушбу мақолаларда халқимиз 30 йилдан кўп кутган, мамлакатимиз футболи тарихида янги саҳифа очган кун эътироф этилган. Аниқроғи, футбол бўйича Жаҳон чемпионати  Осиё қитъаси 3-саралаш босқичи 9-турида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Бирлашган Араб Амирликлари термасига қарши ўйинда 0:0 ҳисобидаги дурангга эришиб, илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани таъкидланган.

 


Муаллифлар жаҳон чемпионатига чиқиш улкан муваффақият сифатида нафақат футболчилар, балки мураббийлар ва федерациянинг ҳам ютуғи эканига урғу берган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Шарқ матбуотида ўзбек ўғлонлари таърифи Шарқ матбуотида ўзбек ўғлонлари таърифи
Дунё янгиликлари