Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
31 Июл, 2025   |   6 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:43
Қуёш
05:17
Пешин
12:34
Аср
17:33
Шом
19:45
Хуфтон
21:12
Bismillah
31 Июл, 2025, 6 Сафар, 1447

Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳони бошланди

28.07.2025   6671   1 min.
Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳони бошланди

24 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабининг 2025-2026 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди. 

Шу муносабат билан эрта тонгда Тошкент шаҳридаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида бўлиб ўтган тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддилари, имтиҳон олувчи педагог-ўқитувчилар, абитуриентлар иштирок этди.

Дастлаб Ҳадис илми мактаби ректори Барот домла Амонов қабул имтиҳонларини юқори савияда ўтказиш учун кўрилган тайёргарлик ишлари, абитуриентларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Диний идора раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов нутқ сўзлади. Нотиқлар юртимизда диний таълимга берилаётган эътибор ҳақида сўз юритиш баробарида қабул имтиҳонларида абитуриентларнинг билимлиларини саралаб олиш асосий мақсад эканини алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, имтиҳонларни шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказилиши таъминланишига урғу беришди.  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи ўринбосари Шерзод Чўлпонов томонидан ижодий имтиҳонни ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тушунтирилди. Шундан сўнг Қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ва ота-оналар гувоҳлигида имтиҳон варақалари солинган ва муҳрланган махсус қоплар очилиб, ижодий имтиҳонга старт берилди. 

Маълумот ўрнида, бугун “Ҳадис” ва “Мусталаҳул ҳадис” фанларидан оғзаки ижодий имтиҳон ўтказилади. Эртага, 25 июль куни Араб тили ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари бўлиб ўтади. 

2025-2026 ўқув йили имтиҳонлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боринг. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
 

Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳони бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳони бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳони бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳони бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳони бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳони бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳони бошланди Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳони бошланди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тошкент ислом институти Модуль тизими имтиҳонлари бошланди

30.07.2025   2387   1 min.
Тошкент ислом институти Модуль тизими имтиҳонлари бошланди

Бугун, 30 июль куни пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида Тошкент Ислом институтининг модуль таълим тизимига 2025-2026 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди. 


Мазкур таълим йўналишига ўрта махсус ислом таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаган, шунингдек, 4 йил ва ундан ортиқ муддат давомида диний соҳада фаолият юритган имом-хатиб ва имом ноиблари ҳужжат топширган. 


Имтиҳон олди мутасаддилар томонидан тест имтиҳонини ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари батафсил тушунтирилди. Асосий эътибор адолат ва шаффофликни таъминлашга қаратилган бўлиб, имтиҳон жараёнига соҳа мутахассислари билан бир қаторда турли ташкилотлар вакиллари ҳам жалб этилган.


Модуль таълим тизимига кириш истагида бўлган номзодлар қуйидаги иккита асосий йўналиш бўйича ўз билимларини синовдан ўтказади:


*   Ихтисослик фанлар мажмуаси: Қуръони карим ва тажвид, ҳадис, фиқҳ, ақоид каби муҳим фанлар;

*   Ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуаси: Ўзбекистон тарихи, Маънавият асослари, Миллий ғоя каби фанлар бўйича.


Маълумот ўрнида мандат натижалари барча олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ўтказилгандан сўнг 3 иш кунида эълон қилинади.  


Имтиҳон жараёнига оид тезкор янгиликлар  @qabulmuslimuz телеграм каналида ёритиб борилади. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Тошкент ислом институти Модуль тизими имтиҳонлари бошланди Тошкент ислом институти Модуль тизими имтиҳонлари бошланди Тошкент ислом институти Модуль тизими имтиҳонлари бошланди Тошкент ислом институти Модуль тизими имтиҳонлари бошланди Тошкент ислом институти Модуль тизими имтиҳонлари бошланди Тошкент ислом институти Модуль тизими имтиҳонлари бошланди
Ўзбекистон янгиликлари