Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Сентябр, 2025   |   8 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:00
Қуёш
06:19
Пешин
12:18
Аср
16:21
Шом
18:11
Хуфтон
19:22
Bismillah
30 Сентябр, 2025, 8 Рабиъус сони, 1447
Янгиликлар

Эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат ва ўқув қуроллари берилди

04.09.2025   6620   1 min.
Эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат ва ўқув қуроллари берилди

Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан Жиззах вилоятидаги диний соҳа ходимлари томонидан боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва фарзанларига ўқув қуроллари, мактаб форма  ва кийимбошлар олиб берилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Жиззах вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

 

Эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат ва ўқув қуроллари берилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Байрамингиз муборак бўлсин!

30.09.2025   1069   1 min.
Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳар йили “1 октабр Ўқитувчи ва мураббийлар куни” юртимизда катта ҳурмат ва эҳтиром билан нишонланади. Бу кун шунчаки расмий байрам эмас, балки ҳаётимизнинг ҳар бир босқичида бизга йўл кўрсатган, илм берган ва тарбия қилган заҳматкаш инсонларга бўлган чексиз миннатдорчилигимизнинг ёрқин ифодасидир.


Устоз ва мураббийлар жамиятнинг энг муҳим таянчларидан саналади. Улар келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни нафақат билим билан қуроллантиради, балки уларнинг қалбини тарбиялайди, юксак ахлоқий фазилатларни шакллантиради. Мактабда, коллежда, олий таълим муассасасида ёки спорт майдонида бўлсин, улар фидойилик билан ўз касбининг машаққатли, аммо шарафли юкини адо этади.
 

Устоз ва мураббийларни ўз нурини атрофга сочаётган қуёшга ўхшатсак бўлади. Қуёшнинг нуридан барча мавжудот фойдаланганидек, уларнинг маърифат зиёларидан бутун жамият манфаатланади.

Пайғамбар алайҳиссалом етук муаллим бўлганлар. Муовия ибн Ҳакам Суламий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ота-онам Набий алайҳиссаломга фидо бўлсин! Олдин ҳам, кейин ҳам у зотдан яхшироқ муаллимни кўрмадим” (Имом Муслим ривояти).