Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Сентябр, 2025   |   8 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:00
Қуёш
06:19
Пешин
12:18
Аср
16:21
Шом
18:11
Хуфтон
19:22
Bismillah
30 Сентябр, 2025, 8 Рабиъус сони, 1447

Аллоҳ менга бирор нарсани эшиттирса

18.09.2025   4806   1 min.
Аллоҳ менга бирор нарсани эшиттирса

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Падари бузрукворим Мавлоно муфтий Муҳаммад Шафеъ Усмоний қуддиса сирруҳ Покистон муфтий Аъзами эдилар. У кишининг бутун ҳаётлари ўқиш ва ўқитиш ила ўтди. Дорул улум Девбандда таълим олдилар ва ўша ерда таълим бердилар. У ердаги «Дорул ифто»нинг бош муфтийси бўлдилар.

Бир куни: «Мен қачонки, бир жойга кетаётган бўлсам ва қаердадир воиз ваъз айтаётгани, насиҳат қилаётганини кўрсам, қанчалик шошмайин, бир муддат бўлса ҳам, унинг гапини эшитиш учун тўхтайман. Эҳтимол, Аллоҳ таоло унинг тилига мен учун фойдали бўлган нарсани жорий қилиб қўяр», дедилар.

Бу гапни ким айтяпти? Покистон муфтий Аъзами ҳузурига эртаю кеч одамлар дин ўрганиш учун келадиган, ҳатто уламолар муаммоларини ҳал қилиш учун мурожаат қиладиган инсон айтяпти! Илм талаби мана шудир. Ваҳоланки, одатда, ваъз айтаётган воизлар ёши кичик, у кишининг шогирдлари ёки шогирдларининг шогирдлари бўлар эди. Лекин «Шояд унинг оғзидан мен билмаган ва менга фойдаси бўлган бирор нарсани Аллоҳ таоло эшиттирса», деган мақсадда бироз бўлса-да, кутиб турар эдилар».

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Мусулмонларга азоб берувчилар дўзах оловидадирлар

30.09.2025   117   3 min.
Мусулмонларга азоб берувчилар дўзах оловидадирлар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Қуръони каримга кўра, террористларнинг омма халқни портлатиши, инсонларни ўз жонига қасд қилишга даъват этиши ва бошқа ҳар қандай тинч аҳолини ҳаётига қаратилган тажовузларни амалга ошириши улкан жиноят ҳисобланади.

Албатта, бу ишларни амалга оширувчиларга жаҳаннамда оғир азоб-уқубатлар борлигида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Қуръони каримнинг Буруж сурасида одамларни ёндириш тақиқланганлиги келтириб ўтилади:

“Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга, ана ўшаларга жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бор[1]”. (Буруж сураси, 10-оят).

Қуръондаги “фатану” сўзи “ёндириш” маъносида ҳам тафсир қилинади. Бу оят одамларни портлатувчилар дўзах эгалари эканлигига ишора қилади.


Ибн Аббос ва Муқатил айтдилар: “мўмин ва мўминаларни фитна қилиб” ояти қуйидаги маънони англатади: “Улар мўминларни олов билан ёндирадилар”[2].

Ибн Ҳумайд ва Ибн ал-Мунзирдан ривоят қилиничиша, Қатода “Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб”, оятини олов билан ёндириб ўлдириш[3] деган маънони англатади деб тафсир қилган.

Имом ал-Қуртубий ва Абу Ҳафс ал-Ҳанбалий ҳам шундай тафсир қилганлар[4].


Мусулмонларни ўлдиришни ҳақ деб билганлар Ислом чегарасидан чиққан ҳисобланадилар ва ловуллаб ёнаётган дўзахнинг оловида азобланадилар.

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Хасадчи, туҳматчи ва фолбин мендан эмас ва мен ҳам улардан эмасман”. Шундан сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги оятни тиловат қилдилар:Мўмин ва мўминаларга бирон гуноҳ қилмасликларидан озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар”[5] (Аҳзоб сураси, 58-оят).


Фахриддин ар-Розий раҳимаҳуллоҳнинг Қуръон карим тафсирида қуйидагилар ёзилган:

“Охиратда дўзах аҳлини икки турдаги азоб ўраб олади, биринчиси бу уларнинг куфр келтирганликлари учун бўлса, иккинчиси мусулмонларни ёндирганликлари учун берилади”[6].

“Тафсир ал-Жалолайн” асарининг муаллифи, юқоридагига ўхшаш фикрларни келтириб ўтади: “Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб”, оловда куйдириш орқали, “сўнгра тавба қилмган кимсаларга жаҳаннам азоби”, иймонсизликлари сабабли, “улар учун ўт азоби бордир” мусулмонларни оловда ёндирганлари учун[7].

 

“The Fatwa on Terrorism and Suicide Bombings” китобидан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

 


[1] Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси. – Т.: «Hilol-Nashr» 2015. 590– б.
[2] Ар-Розий, ал-Тафсир ал-Кабир, 13:III.
[3] Жалолиддин Суютий, ал-Дур ал-Манзур, 8:466.
[4] Муҳаммад ал-Қуртубий, ал-Жоми ли аҳкам ал-Қуръон, 19:295, Абу Ҳафс ал-Ҳанбалий, ал-Лубаб фи улум ал-Кита, 20:253.
[5] Ал-Мунзир ал-Тарғиб ва ал-Тарҳиб, 3:324, Ибн Асокир Тарих Димашқ ал-Кабир, 21:334.
[6] Ар-Розий ал-Тафсир ал-Кабир.
[7] ЖалолиддинСуютий ва Жалолиддин ал-Маҳаллий, Тафсир ал-Жалолайн, I:801.

Мақолалар