Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Октябр, 2025   |   9 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:02
Қуёш
06:20
Пешин
12:18
Аср
16:19
Шом
18:09
Хуфтон
19:21
Bismillah
01 Октябр, 2025, 9 Рабиъус сони, 1447

Муфтий ҳазратларининг қутлови ўқиб эшиттирилди

30.09.2025   2647   1 min.
Муфтий ҳазратларининг қутлови ўқиб эшиттирилди

1 октябр – ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан диний таълим муассасалари раҳбарлари, фидоий мударрислар ҳамда жонкуяр мураббийларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг қутловлари йўлланди.
Диний идора тизимидаги олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларида ушбу табрик ўқиб эшиттирилди. Жумладан, “Илм ва уни талаб қилишнинг фазилати нақадар улуғ бўлса, илм ўргатиш, яъни, устозлик қилишнинг фазилати ундан-да улуғдир. Аллоҳ таоло илм қадрини баланд қилди ва унинг орқасидан илм ато этилган инсонларнинг ҳам қадрини юксак қилиб қўйганини Қуръони каримда баён этди”, дейилади табрик матнида.
Шунингдек, унда сўнгги йилларда диний таълим муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш, педагог-ўқитувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш ва битирувчиларни иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва галдаги режалар ҳам эслаб ўтилди. 
Қутлов сўнгида диний таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган барча ўқитувчи ва мураббийларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, шарафли ва машаққатли фаолиятларида муваффақиятлар тиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Муфтий ҳазратларининг қутлови ўқиб эшиттирилди Муфтий ҳазратларининг қутлови ўқиб эшиттирилди Муфтий ҳазратларининг қутлови ўқиб эшиттирилди Муфтий ҳазратларининг қутлови ўқиб эшиттирилди Муфтий ҳазратларининг қутлови ўқиб эшиттирилди Муфтий ҳазратларининг қутлови ўқиб эшиттирилди Муфтий ҳазратларининг қутлови ўқиб эшиттирилди
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Аллоҳ таоло сизни зикр қилишингизни истади

02.12.2024   3793   1 min.
Аллоҳ таоло сизни зикр қилишингизни истади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Сиз ўзингизча Аллоҳни зикр қила олмаслигингизни, фақат Унинг Ўзи изн берсагина зикр қилишингиз мумкинлигини биласизми?

Сиз Аллоҳни зикр қиляпсизми, билингки, Аллоҳ таоло сиз Уни зикр қилишингизни истади. Бас, Аллоҳга ҳамд айтинг, фурсатни ғанимат билинг. Фақат сиз Уни зикр қилишингизни эмас, балки У ҳам сизни зикр қилишни истади.

Ишонинг, Аллоҳ таоло шу топда сизни исмингизни Ўзининг ҳузуридаги фаришталар олдида эсламоқда.

Қуръони каримда айтади: "Мени зикр қилинглар, шунда Мен ҳам сизларни эслайман" (Бақара сураси, 152-оят).

Ҳадиси қудсийда айтилади, Мусо алайҳиссалом: "Эй Роббим, бандаларинг орасида Сен яхши кўрадиган бандангни билсам эдим, мен ҳам уни яхши кўрар эдим", дедилар. Аллоҳ таоло деди: "Қачон бир бандамни Мени кўп зикр қилаётганини кўрсанг билгинки, Мен унга Мени зикр қилишига изн берганман. Ана ўша бандамни мен яхши кўраман. Агар банда мени зикр қилмаётганини кўрсанг билгинки, Мен уни зикримдан тўсиб қўйганман. Мен у бандани ёмон кўраман".

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Мақолалар