Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Август, 2025   |   11 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:50
Қуёш
05:22
Пешин
12:34
Аср
17:29
Шом
19:39
Хуфтон
21:04
Bismillah
05 Август, 2025, 11 Сафар, 1447

Намоздан кейинги зикрларни қай ҳолатда қилиш керак?

08.01.2024   590   1 min.
Намоздан кейинги зикрларни қай ҳолатда қилиш керак?

Савол: Намоздан кейинги ихтиёрий зикрларда қаъдада ўтирган ҳолатни ўзгартирмай ўқиш керакми ёки оёқни бошқачасига ўзгартириб ўтирса ҳам бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейинга зикрларни киши ўзига қулай ҳолатда ўтириб олиб қилаверади. Чунки бу борада бирор тақиқ йўқ. Асосийси, зикрларни қалб ҳузури билан қилса, бўлгани. Бошқа ихтиёрий зикрларда ҳам ҳукм шундай.

Бироқ Имом Термизий Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Бомдод намозидан кейин, оёғини йиққан ҳолида қолдириб, гапирмасдан олдин ўн марта “Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува аъла кулли шайин қодийр” деса, унга ўн ҳасанот ёзилур, унинг ўн хатоси ўчирилур, унинг ўн даражаси кўтарилур. Ўша куни у барча ёқимсиз нарсадан ҳимояда бўлур ва шайтондан сақланур. Ўша куни уни гуноҳ ҳам тутмас, магар Аллоҳ таолога ширк келтирмаган бўлса”, деганлар.

Ким бомдод намозидан кейин оёғини ёзмасдан мазкур зикрларни айтса ушбу фазилатларга эга бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Имом Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳ тутган йўл

04.08.2025   1358   1 min.
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳ тутган йўл

يقول أبو المعين النسفي : "والشيخ الإمام أبو منصور الماتريدى رحمه الله كان من أشد الناس اتباعًا لأبي حنيفة فى الأصول والفروع جميعا"

 

Абул Мўъийн Насафий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Усулда ҳам, фуруъда ҳам, Имом Абу Ҳанифа йўлини тутган одамларнинг энг маҳками Имом Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳдир".  

 

"Ат-Тамҳид ли-қавоидит-тавҳид" китоби (23-бет)

Манба: @AhliSunnaValJamoaUz

ИНФОГРАФИКА