Макка ва Мадина шаҳарларини Саудия Арабистонида “ислом иқтисодиётининг фаолият маркази”га айлантириш мақсадида мамлакатдаги тегишли муассасалар билан келишув имзоланди.
Мамлакатнинг SPА расмий агентлигига кўра, шартнома Савдо вазири Мажид бин Абдуллоҳ ал-Касабий иштирокида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Макка ҳамда Мадина Савдо палаталари, Ислом савдо, саноат ва қишлоқ хўжалиги палатаси ўртасида имзоланди.
Уч томонлама келишув Макка ва Мадина шаҳарларини ислом оламида молиявий ва бизнес фаолиятлари учун марказга айлантиришни кўзда тутади.
Саудия Арабистони Савдо вазири Касабий савдо ривожланиши ва муқаддас ерларни зиёрат қилган мусулмонларга хизмат кўрсатиш доирасида тарихдан бери Макка ва Мадина шаҳарларида етарли ишчи кучи мавжудлигига эътибор қаратди.
Уч томонлама ҳамкорлик дастури доирасида кўплаб ташаббус ва фаолиятлар амалга оширилишини айтар экан: "Иккала муқаддас шаҳарнинг ҳам барча мусулмонлар қалбидан жой олганига шубҳа йўқ. Умид қиламизки, юқоридаги омиллар ушбу уч томонлама ҳамкорлик орқали икки шаҳар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларини кучайтиришдан умидвормиз”, деди Касабий.
Azon.uz
Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми шу йил 13 майдан бошланади. 28 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.
Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.
Авиапарвозлар Uzbekistan Airways билан бирга FlyNas ва FlyAdeal авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.
Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда:
– Зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилди;
– Эмлаш ишлари олиб борилди;
– Гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилди;
– Сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилди;
– Ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Шунингдек, ҳар бир зиёратчига қуйидагилар тақдим этилмоқда:
– "Ҳаж – буюк ибодатдир" қўлланмаси, сумка, нимча, термос, соябон, сим-карта ва қувватлагич.
Айни пайтда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж амаллари бўйича суҳбатлар олиб бормоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида Ҳаж амаллари ҳақидаги суҳбатлар, тавсиялар ва мақолалар тақдим этилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати