Бирлашган Араб Амирликларининг асосий диққатга сазовор жойларидан бири Шайх Зайд масжиди иш режимини Абу-Даби амирлигига ташриф буюрган меҳмонлар фойдасига ўзгартирди.
Энди Шайх Зайд масжиди куну тун очиқ - диний иншоотда экскурсиялар тун бўйи бўлиб ўтади, деб хабар беради IslamNews Khaleej Times нашрига таяниб.
Киритилган янгилик тўлиқ кун давомида ишлайдиган, иш юкламаси юқори бўлган ва одатдаги соатларда масжидга ташриф буюришга вақтлари бўлмаган инсонлар учун мўлжалланган. Кечаси Шайх Зайд масжидига ташриф буюриш тунги Абу-Дабининг ўзига хос муҳитини ваъда қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Савол: Ҳадисда “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дейилганини ўқидим. Ҳадисдаги ушбу кенгликдан мурод нима?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳақиқатда, ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Ашуро кунида аҳли аёлига кенглик қилса, Аллоҳ унга йил давомида кенглик қилади", деб марҳамат қилганлар (Имом Табароний ривояти).
Уламолар мазкур ҳадислардаги кенгликни еб ичиш, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда кенглик қилишни ирода қилинган деганлар. Яъни одамлар шу куни оила аъзоларига худди байрамлардаги каби, балки ундан ҳам яхшироқ мўл-кўлчилик қилиб берсалар, Аллоҳ таоло уларга йил давомида кенгчилик қилади, деб тушуниш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази