Президентимиз 2018 йилнинг Рамазон ҳайити куни Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига тамал тоши қўйган эди. Ҳозирда ушбу муҳташам мажмуа тўлиқ қад ростлаб, қурилиш якуний босқичга кирди.
Шу муносабат билан марказда ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар учун медиа-тур ташкил этилиб, уларга ушбу мегалойиҳа ҳамда мажмуадаги экспозициялар ҳақида батафсил маълумот берилди.