Токио шаҳрида Қуръони карим маъноларининг япон тилидаги таржимаси тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққан Туркия Республикаси Диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош ҳазратлари ўтган асрдан бери мусулмон олимларнинг Қуръони каримни олис ўлкаларга етказиш учун тинимсиз саъй-ҳаракатлар қилинаётганини таъкидлади.
Шунингдек, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси ҳозиргача Қуръони карим маъноларининг 40 га яқин тилга таржима қилинишини назорат қилаётганини айтилди.
Маросим давомида 2018 йилда Қуръони карим маъноларини япон тилига таржима қилиш ишлари бошлангани ва уларнинг нусхаларини имкон қадар кўпроқ одамларга етказиш мақсад қилингани қайд этилди.
Халқаро алоқалар бўлими
"Ҳидоят" ва "Мўминалар" журналлари ҳамда "Ислом нури" газетаси орқали халқимизга маърифат улашилмоқда. Ушбу нашрларга энг кўп обуна ташкил қилган ходимлар эса ҳар йили тақдирланадилар.
Бугун 12 май куни Тошкент шаҳридаги "Шайх Зайниддин" жоме масжиди мажлислар залида Тошкент шаҳар имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчилигида ташкил этилган ушбу тадбир "Ҳидоят" ва "Мўминалар" журналлари ҳамда "Ислом нури" газетасига фаол обуна ташкил этган имом-хатиблар тақдирландилар ва уларга эсдалик совғалари улашилди.
Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилганнинг ажридек ажр берилади", дея марҳамат қилганлар. Дарҳақиқат, яқинларга, дўстларга яхшилик улашиш, маърифат тарқатишга далолат қилиш таҳсинга сазовор ишдир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати