Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Апрел, 2025   |   10 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:33
Қуёш
05:55
Пешин
12:30
Аср
17:01
Шом
18:59
Хуфтон
20:15
Bismillah
08 Апрел, 2025, 10 Шаввол, 1446

Муфтий ҳазрат ҳаж зиёрати таассуроти ва ҳожилик мартабаси ҳақида гўзал мавъиза қилдилар (Фотолавҳа)

22.07.2022   2434   3 min.

Бугун, 22 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари жума намозини мўмин-мусулмонлар билан бирга адо этиш ва мавъиза қилиш учун Тошкент шаҳридаги Ҳастимом даҳасида жойлашган “Ҳазрати Имом” жомесига ташриф буюрдилар.

Жума намозидан аввал жамоат Муфтий ҳазратларининг ҳаж зиёрати таассуротлари, тафсилоти ва ҳожилик мартабаси ҳақидаги гўзал суҳбатларидан баҳраманд бўлишди.

Муфтий ҳазратлари сўзлари давомида муборак ҳаж зиёратидан сўнг илк жума намозини мазкур табаррук масжидда ўқишни ният қилганлари, ҳаж мавсуми 12 минг нафардан зиёд ҳамюртимизнинг ҳаж зиёратига масъул сифатида муборак заминга борганлари, ушбу улуғ жойларга борган ҳожилар билан бирга Ўзбекистондаги барча мўмин-мусулмонлар ҳаққига хайрли дуолар қилишгани, Равзаи муборакда Пайғамбар алайҳиссаломга саломлар етказишганини айтдилар.

Шунингдек, Муфтий ҳазратлари “Ҳаж – 2022” мавсуми тафсилотлари, хусусан, Саудия Арабистони билан музокаралар, ўзбекистонлик ҳожиларга квота ошириб берилганининг сабаби, нархни белгилаш, маблағларни жой-жойига сарфлаш, 12 минг нафар ҳожига хизмат кўрсатишнинг машаққати ҳақида маълумот бердилар.

Маъруза давомида муборак зиёратга бориб келган ҳожиларга насиҳат қилиб, уларнинг гуноҳлардан тийилиб юриши – ҳажи қабул бўлганига ишоралиги, ҳожилар зиёратига Байтуллоҳ, Пайғамбар алайҳиссаломнинг равзалари, саҳобаи кромларнинг қабрлари, улар яшаган жойларни зиёрат қилиб келгани, Ҳақ таолонинг амри – ҳаж арконини бажариб келгани учун борилиши, уни зинҳор исроф, беҳуда гап-сўз, сохта обрў-эътибор олиш тадбирига айлантирмаслик, балки маърифий суҳбат, муқаддас зиёрат таассурот ва фойдалари билан безаш, уларнинг зиёратига борувчилар ҳам маъноли саволлар бериб ўзларига манфаат ҳосил қилишларини тавсия этдилар.

Шу билан бирга, силаи-раҳм, садақаи жория қилиш нафл ҳаждан савоблироқ экани, бир маротаба фарз ҳажини адо этган киши бошқа ҳақдорларга ҳам йўл бериши лозимлиги, унинг ўрнига умра зиёратига бориши ё эҳтиёжмандларга ёрдам қилиши савоблироқ, адолатлироқ бўлишини уқтирдилар.

Якунда Муфтий ҳазрат хайрли дуолар қилдилар, таъсирли ва манфаатли маърузадан кўнгиллари юмшаб, кўзлари намланган жамоат аҳллари омин, омин, деб туришди.

Муфтий ҳазратларининг жума маърузалари тўлиқ вариантини қуйидаги манзил орқали томоша қилишингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=dWgikuHGRZw 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Фотолавҳалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Аллоҳ нега уларни йўқ қилиб юбормайди?

08.04.2025   884   7 min.
Аллоҳ нега уларни йўқ қилиб юбормайди?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таолонинг бу дунёда жорий қилган қонунлари бор. Биз ўз мантиғимиздан келиб чиқиб «Аллоҳ таоло кофирларни ҳалок қилиб юборса эди», деймизу, аммо энг билувчи зот Аллоҳнинг ҳикматларини англамаймиз. Оддий бир мисол, кофирлар дарҳол ҳалок бўлганида биз ҳам бу дунёда йўқ бўлар эдик, чунки бизнинг ҳам 14-15 аср олдинги боболаримиз, табиийки, мусулмон бўлишмаган. Кофирлар йўқ бўлиб кетмаслигида бизнинг қосир ақлимизга маълум бўлган қуйидаги ҳикматлар бор:

  • Аввало, Аллоҳ таоло хоҳлаганини қилади, ҳикматларини англаб етамизми, йўқми, таслим бўлишга мажбурмиз. Зотан, Аллоҳ ҳикматни кўзламай туриб, истаганини қилиши ҳам аслида бир ҳикмат.

لَا يُسْأَلُ عَمَّا يَفْعَلُ وَهُمْ يُسْأَلُونَ

У қилган нарсасидан сўралмас. Ҳолбуки, улар сўралурлар (Анбиё сураси, 23-оят).

(У) истаган нарсасини амалга оширгувчидир (Буруж сураси, 16-оят).

Мусулмон бўлишлари учун уларга имконият беради.

 وَمِنۡهُم مَّن یَسۡتَمِعُ إِلَیۡكَۖ

«Улардан сизга қулоқ тутадиганлари ҳам бор» (Анъом сураси, 25 оят).

أَوَلَم نُعَمِّركُم مَّا يَتَذَكَّرُ فِيهِ مَن تَذَكَّرَ وَجَاءَكُمُ النَّذِيرُۖ

Ахир Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?! (Фотир сураси, 37-оят).

  • Ўзи яхши кўрганларига неъмат бериб, бошқаларга бермаслик бахилнинг ишидир. Аллоҳ таоло эса бахил эмас.Шу сабаб бу дунёда яшаш неъматидан уларни мосуво қилмайди.

مَنْ كَانَ يُرِيدُ الْعَاجِلَةَ عَجَّلْنَا لَهُ فِيهَا مَا نَشَاءُ لِمَنْ نُرِيدُ ثُمَّ جَعَلْنَا لَهُ جَهَنَّمَ يَصْلاهَا مَذْمُوماً مَدْحُوراً * وَمَنْ أَرَادَ الآخِرَةَ وَسَعَى لَهَا سَعْيَهَا وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَأُولَئِكَ كَانَ سَعْيُهُمْ مَشْكُوراً * كُلاً نُمِدُّ هَؤُلاءِ وَهَؤُلاءِ مِنْ عَطَاءِ رَبِّكَ وَمَا كَانَ عَطَاءُ رَبِّكَ مَحْظُوراً

(Эй Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом, бу дунёда одамларнинг) барчаларига — мана бу (мўмин)ларга ҳам, анави (кофир)ларга ҳам Парвардигорингизнинг неъматидан ато этурмиз. Парвардигорингизнинг неъмати (ҳеч кимдан) манъ қилинмас (Исро сураси, 18-20).

قال شداد بن أوس رضي الله عنه : ( إن الدنيا عرض حاضر ، يأكل منها البر والفاجر ، والآخرة وعد صادق ، يحكم فيها ملك قاهر ، ولكل بنون ؛ فكونوا من أبناء الآخرة ، ولا تكونوامن أبناء الدنيا ) صفة الصفوة (1) 709

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳу анҳу айтадилар: «Бу дунё нақд маҳсулотдир: яхши ҳам, ёмон ҳам ундан улушини еяверади. Охират эса рост ваъдадир: унда ўз ҳукмини ўтказувчи Подшоҳ ҳукм қилади. Икковининг ҳам ўз фарзандлари (мухлислари) бор. Сизлар охират фарзанди бўлинг, дунё фарзандлари бўлманг. (Сифатус софва китоби, 1, 709)

  • Золим ва қайсар кофирлар охиратда кўпроқ жазо олишлари учун уларга узоқроқ умр бериб қўяди:

 

وَلا يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا أَنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ خَيْرٌ لأَنْفُسِهِمْ إِنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ لِيَزْدَادُوا إِثْمًا وَلَهُمْ عَذَابٌ مُهِينٌ )

Куфр йўлини тутган кимсалар уларга берган муҳлатимизни зинҳор ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар!Балки Биз уларга фақат гуноҳларини зиёда қилишлари учунгина муҳлат берамиз. Улар учун хор қилгувчи азоб бордир» (Оли Имрон сураси, 178-оят).

فَلا تَعْجَلْ عَلَيْهِمْ إِنَّمَا نَعُدُّ لَهُمْ عَدًّا

"Бас, сиз улар устида шошқалоқлик қилманг (яъни, нега азобга гирифтор бўла қолмаяптилар, деб ҳайрон бўлманг)! Ҳеч шак-шубҳасиз, Биз уларнинг (қолган ой, кунларини ҳам, қилаётган гуноҳларини ҳам) аниқ ҳисоб-китоб қилиб турурмиз" (Марям сураси, 85-оят).

 

روى البخاري (4686) ومسلم (2583) عَنْ أَبِي مُوسَى قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ يُمْلِي لِلظَّالِمِ فَإِذَا أَخَذَهُ لَمْ يُفْلِتْهُ ثُمَّ قَرَأَوَكَذَلِكَ أَخْذُ رَبِّكَ إِذَا أَخَذَ الْقُرَى وَهِيَ ظَالِمَةٌ إِنَّ أَخْذَهُ أَلِيمٌ شَدِيدٌ.

Абу Мусо розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Албатта, Аллоҳ таоло золимга қўйиб беради. Уни ушлагач сирақўйиб юбормас, дедилар ва (қуйидаги оятни) ўқидилар:«Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши-азоби аламли ва қаттиқдир» (Ҳуд сураси, 102-оят).

لا يَغُرَّنَّكَ تَقَلُّبُ الَّذِينَ كَفَرُوا فِي الْبِلادِ . مَتَاعٌ قَلِيلٌ ثُمَّ مَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَبِئْسَ الْمِهَادُ

Сизни кофирларнинг шаҳарларда кезишлари (яъни, уларнинг ҳар жойда керилиб юришлари) алдаб қўймасин! (Бу елиб-югуриш, ғолибона кезишлар)озгина матодир. Сўнгра жойлари жаҳаннам бўлгай!Нақадар ёмон жой у! (Оли Имрон сураси, 196-197).

  • Уларни шу дунёдаёқ жазолаши учун умрларини узайтириб, ҳар турлик балоларга гирифтор қилиб қўяди.
  • وَمَنۡ أَعۡرَضَ عَن ذِكۡرِی فَإِنَّ لَهُۥ مَعِیشَةضَنكا وَنَحۡشُرُهُۥ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ أَعۡمَىٰ

Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг — бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат Кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз» (Тоҳа сураси, 124-оят).

  • Мусулмонларга хизмат қилишлари учунҳам кофирларга ҳаёт ато қилиб қўйиши мумкин. Қадимда ҳам, ҳозир ҳам мусулмонлар билан кофирлар иқтисодий алоқада бўлишган. Албатта, бунда мусулмонлар учун кофирларнинг маҳсулотларида манфаат бўлиши табиий. Баъзи манбаларда Фиръавн ҳар куни кўплаб етимларга ёрдам бергани учун Аллоҳ унинг ҳалокатини қирқ йилдан кейин юборган экан.
  • Мўминлар уларни кўриб ўз иймонларига шукр қилишлари учун ҳам атрофимизда кофирларни яшаттириб қўяди.

في أثر ذكره الإمام أحمد في الزهد: “أن موسى قال يا رب هلا سويت بين عبادك؟ قال إني أحببت أن أشكر

Имом Аҳмад «Зуҳд» китобида зикр қилган хабарда келади: Мусо алайҳиссалом: «Эй Роббим, нега бандаларинг орасини (иймон ва куфрда) бир хил қилиб қўймайсан», деди. Аллоҳ унга: “(Иймонлилари кофирларига қараб) Менга шукр қилишларини истадим» деган экан.

  • Мусулмонлар кофирларга қарши жанг қилиб,Аллоҳ йўлида жонларини фидо қила олишларини текшириш учун ҳам кофирларга яшаш имкониятини беради.

Аллоҳ таоло айтади: “Албатта Биз, то сизларнинг орангиздаги (Бизнинг йўлимизда молу-жонлари билан) жиҳод қилгувчи ва (яхши-ёмон кунларда) сабр қилгувчи зотларни билгунимизча, ҳамда сизларнинг ҳоли-хабарларингизни текшириб — юзага чиқаргунимизча, сизларни имтиҳон қилурмиз» (Муҳаммад сураси, 31-оят).

Албатта, булар қосир ақлимизга келган ҳикматлар. Аллоҳнинг ҳузурида, албатта, жуда кўп ҳикматлар бордир.

Абдулбосит Абдулвоҳид,
Ҳадис илми мактаби талабаси.

Мақолалар