Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Январ, 2025   |   21 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:21
Қуёш
07:43
Пешин
12:39
Аср
15:44
Шом
17:29
Хуфтон
18:46
Bismillah
21 Январ, 2025, 21 Ражаб, 1446

Мино водийсида уламоларимиз ҳажнинг руҳий-маънавий фазилатлари ҳақида суҳбатлар қилиб бермоқдалар

7.07.2022   1291   1 min.
Мино водийсида уламоларимиз ҳажнинг руҳий-маънавий фазилатлари ҳақида суҳбатлар қилиб бермоқдалар

Бугун, 7 июль куни зулҳижжа ойининг 8-куни ҳожилар меҳмонхонадан ишчи гуруҳи ва элликбошилар раҳбарлигида уюшган ҳолатда автобусларда талбия айтиб Минога етиб келишди. Ҳожиларимиз Минога келгач: “Ё Аллоҳ, бу Минодир. Бас, дўстларинг ва аҳли тоатингга ато этган эҳсонларингдан менга ҳам инъом эт!”, дея дуолар ўқишди.

Айни пайтда Минода бўлиб турган ҳожиларимиз дуо, ибодат билан машғул бўлишмоқда. Бу Пайғамбар алайҳиссалом суннатларидир. Минода тарвия (ёлғон арафа) кунининг бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон намозлари ўқилади.

Минонинг майдони 8 квадрат киллометр бўлиб, унда Ўзбекистон ҳожилари учун алоҳида жой ажратилган. Бу ерда ҳожиларимиз бемолол ибодат қилиши учун барча шароитлар, хусусан, эркак ва аёлларга алоҳида чодирлар, уларда ибодат учун барча шароитлар ҳозирланган. Шунингдек, ҳожиларимиз тамадди қилишлари учун турли хил таомлар, чой, сув каби ичимликлар чордирларга олиб келиб улашилмокда.

Маълумот учун Арафа куни тонгда зиератчилар автобусларда уюшқоқлик билан Минодан Арафотга қараб йўлга тушадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

20.01.2025   1997   1 min.
2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Aтроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.

Лойиҳада атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалалари, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2025 йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар назарда тутилган.

Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

Ҳар бир юртдошимиз 2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз таклифларини uzbekistan2030.uz онлайн портали ва regulation.gov.uz веб-сайтлари орқали билдиришлари мумкин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари