Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Феврал, 2025   |   8 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:08
Қуёш
07:28
Пешин
12:42
Аср
16:05
Шом
17:50
Хуфтон
19:05
Bismillah
07 Феврал, 2025, 8 Шаъбон, 1446

Муфтий ҳазратлари “Янги Ўзбекистон” боғига кўчат экиб, умуммиллий лойиҳада фаол бўлишга чақирдилар

5.04.2022   1367   2 min.
Муфтий ҳазратлари “Янги Ўзбекистон” боғига кўчат экиб, умуммиллий лойиҳада фаол бўлишга чақирдилар

Бугун, 5 апрель куни “Янги Ўзбекистон” боғида кўчат экиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, турли миллат вакиллари ва диний конфессия етакчилари иштирок этдилар.
Маросимда муфтий ҳазратлари тадбир иштирокчилари қатори ушбу ҳудудда ташкил этилган "Бағрикенглик боғи"га турли дарахт кўчатлари ўтқаздилар ва бундай хайрли амаллар бардавом бўлишини сўраб дуо қилдилар.
Мазкур тадбир Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётганини алоҳида қайд этиш керак. Зеро, ушбу ташаббус барча юртдошларимизни ягона мақсад атрофида бирлаштирди, десак янглишмаган бўламиз.
Чунки айни баҳор кунлари юртимизда амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишлари диёримизнинг янада яшиллика бурканишига сабаб бўлмоқда. Лойиҳага кўра, келгуси беш йилда 1 миллиард туп дарахт кўчат экиш мақсад қилинган бўлиб, айни кунларда лойиҳа доирасида кўплаб кўчат экиш, ҳудудларни обод қилиш ишлари жадал давом этмоқда.
Мазкур хайрли лойиҳа доирасида шу йил 1 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг баёноти ҳам қабул қилинди. Баёнотда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида сўз юритилиб, динимиз таълимоти асосида барчани ушбу тадбирда фаол иштирок этишга чақириш баробарида, қишлоқ-овуллармиз, маҳалла-кўйларимизни обод қилиш орқали юртимизни боғу бўстонга айлантириш назарда тутилган.
Ушбу савобли лойиҳада юртимиздаги барча масжиду маҳаллаларда уюшқоқлик билан давом этиб, масжидлар ҳудудида яшил маконлар ташкил этиш ва кўчат экиш ишлари фаол давом этмоқда.
Зеро, Ислом динимиз ҳам ерни обод қилиш, кўчат ўтқазиш масалаларига алоҳида фазилатли амал сифатида қарашини Муфтий ҳазратлари таъкидладилар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бир мусулмон банда кўчат ўтқазса, ёки экин экса, ундан бирон инсонми, қушми ёки ҳайвонми еса, бунинг учун унга садақа қилинганнинг савоби бўлади”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Уламоларнинг аҳоли вакиллари билан навбатдаги мулоқоти

4.02.2025   4271   1 min.
Уламоларнинг аҳоли вакиллари билан навбатдаги мулоқоти

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги раҳбарияти Давлатобод туманида аҳоли вакиллари билан мулоқот уюштирди.

Унда бир жамиятда яшаётган инсонлар ўзаро тинч-тотув, ҳамжиҳатликда яшашга буюрилгани, охирги вақтларда ана шу меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат ришталарини пайдо қиладиган, уларни янада мустаҳкам бўлишига сабаб бўладиган фазилатларни кенг ёйиш жуда ҳам зарур бўлаётгани ҳаётий мисоллар асосида айтилди.

Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда илмга, касб-ҳунарга тарғиб қилувчи кўрсатмалар келтирилиб, ота-она фарзандига элу юрт учун керакли бўладиган ҳунар ва фойдали илмларни ҳам ўргатиши лозимлиги эслатилди. Бу осойишта ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғулари билан яшашга эътибор қаратилди.

Шунингдек, вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов динимиз таълимотларида ота-онага ҳурмат, комил инсон фазилати, ҳар бир ишда мўътадиллик, исрофдан сақланиш, риёкорлик, кибр иллатидан йироқ бўлиш, кўр-кўрона тақлид, зулм каби гуноҳлардан сақланишга чақирди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Уламоларнинг аҳоли вакиллари билан навбатдаги мулоқоти Уламоларнинг аҳоли вакиллари билан навбатдаги мулоқоти Уламоларнинг аҳоли вакиллари билан навбатдаги мулоқоти Уламоларнинг аҳоли вакиллари билан навбатдаги мулоқоти Уламоларнинг аҳоли вакиллари билан навбатдаги мулоқоти Уламоларнинг аҳоли вакиллари билан навбатдаги мулоқоти Уламоларнинг аҳоли вакиллари билан навбатдаги мулоқоти Уламоларнинг аҳоли вакиллари билан навбатдаги мулоқоти Уламоларнинг аҳоли вакиллари билан навбатдаги мулоқоти
Ўзбекистон янгиликлари