www.muslimuz

www.muslimuz

Шу йил 7 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Германия элчиси Тило Клиннерни қабул қилдилар.

Учрашувда Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти ва охирги йиллардаги диний-маърифий соҳадаги ўзгаришлар ҳақида сўзлаб бердилар.

Германия илм-фан каби ўта муҳим соҳаларга алоҳида аҳамият кўрсатиб, ёшларга, жумладан ўзбекистонлик ёш авлодга қулай шароитлар бераётгани, улар Германияда илмий тадқиқотлар олиб боришга жуда иштиёқмандлиги, шунингдек, яқин кунларда Диний идора Кутубхона ходимлари ҳам Берлин музейига сафари режалаштирилаётганини муфтий ҳазратлари маълум қилдилар.

Тилло Клиннер самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ҳақиқатан икки давлат муносабатлари янада яхшиланиши ва ҳамкорлик алоқаларида улкан муваффақият тилади. Элчи жаноблари Ўзбекистон заминида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик муҳити дунёга намуна қиладиган даражада эканини эътироф этди. У диний-соҳа ходимлари ўзаро ҳамкорлик қилиш яхши натижа беришини билдириб, Германия ҳукумати қўлёзма манбаларни ўрганиш ишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини айтди.

Мулоқотда элчи Ислом дини маърифатини кенг ёйишдаги Ўзбекистонннинг илмий салоҳиятини эътиборга олган ҳолда “Марказий Осиёда Ислом динининг ўрни” мавзусида халқаро анжуман ўтказиш ва Муфтий ҳазратларини икки томонлама алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида, қулай вақтда Германия давлатига таклиф этди.

Учрашув дўстона ва самий руҳда ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

✅ Бугун, 7 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги ? "Фирдавс" жоме масжидига хатми Қуръон ва таровиҳ намозига ташриф қиладилар.

Таровиҳ намозида Муфтий ҳазратларининг мазмунли мавъизаларидан баҳраманд бўламиз, инша Аллоҳ.

? Мўмин-мусулмонларимизни гўзал суҳбатларга таклиф этамиз.

⏰ Эслатиб ўтамиз, хатми Қуръон ва таровиҳ намози соат 21:00 да бошланади.

▶️ Ушбу ташриф сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн эфирга узатилади.

Youtube орқали томоша қилиш (https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A)

Facebook орқали томоша қилиш (https://www.facebook.com/muslimuzportal)

Instagram орқали томоша қилиш (https://www.instagram.com/muslimuzportali/)

Telegram voice орқали эшитиш

(https://t.me/muslimuzportal?voicechat)
? ITV орқали томоша қилиш (https://itv.uz/#!/concert/34) (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

? Муборак Рамазон ойида мўмин-мусулмон халқимиздан Ўзбекистон мусулмонлари идорасига закотга оид кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

✅ Шу муносабат билан бугун,
?7 апрель куни соат ⏰ 15:00 да muslim.uz сайтининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида уламолар иштирокида “Закот” онлайн савол-жавоб дастури бўлиб ўтади.

❓Мавзуга оид ўзингизни қизиқтирган саволларни ушбу хабар остидаги шарҳлар қисмига ёки @MuslimUzAdmin2Bot манзилига йўллашингиз мумкин.

✅ Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Youtube:
Muslim.uz
(https://www.youtube.com/c/Muslimuzz)

MuslimuzLive

(https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A)

 

Facebook: muslimuzportal

(https://www.facebook.com/muslimuzportal)

 

Instagram: @muslimuzporatli

(https://www.instagram.com/muslimuzportali/)

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

 

#анонс #Рамазон_туҳфаси № 3

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Muslim.uz

Страница 95 из 635
Top