muslim.uz

muslim.uz

Уламолар ташрифи давомида жойлардаги эҳтиёжманд, ташвиши бор, кўнгли чўккан инсонлар хонадонларига бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар.

Жумладан, Дин ишлари бўйича қўмита раиси биринчи ўринбосари Музаффар домла Комилов бошчилигидаги уламолар эҳтиёжманд оилалар кўнглини яхши сўзлар билан кўтардилар, уларга “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа уйида чоп этилган диний-маърифий китоблар тўпламлари ва “Вақф” хайрия жамоат фондининг ёрдам пулларини ҳадя қилдилар.

Қашқадарё вилоят вакиллиги
матбуот хизмати

Четверг, 05 Август 2021 00:00

Янги масжид кўздан кечирилди

Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдулҳаким домла Матқулов ва Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби Раҳматиллоҳ домла Усмоновлар Чироқчи тумани марказида қайта қурилаётган “Абу Бурхониддин” жоме масжидидаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб, ташкилотчи ва ҳомий, хизматчи ва ҳашарчилар ҳақига хайрли дуолар қилдилар.

Дарҳақиқат, масжидлар ободлиги юрт ободлигидир. Зеро, масжидга ибодат қилиш учун келган халқимиз она-Ватан тинчлиги, халқ осойишталигини сўраб, дуо қилишади. Бу дуоларнинг шарофати ила Яратган юртимизни янада фаровон қилади, неъматларини янада зиёда қилиб беради.

Қашқадарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати

"Ҳувайдо" жоме масжиди имом-хатиби

Aброр домла Aлимов

Четверг, 05 Август 2021 00:00

Диний имкониятлар...

Тараққиётимизнинг ривожланаётган босқичида янги Ўзбекистонда диний қадриятларни тиклаш ва асраб-авайлашга қаратилган кўплаб ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, ҳаётга жорий қилинмоқда.

Буюк алломаларимизнинг зиёратгоҳлари тикланиб, уларнинг илмий мерослари ўрганишга кенг эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий, Ҳаким Термизий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Сузук ота каби алломаларимиз номлари билан боғлиқ қадамжолар ободонлаштирилди.

Шунингдек, Наманган вилоятидаги “Султон Увайс Қораний”, Мавлоно Алийюл қори ва “Ғойиббува” номидаги масжид-мажмуаларининг янги биноларининг оичлиши ҳамда Исоқхон тўра Ибрат номли музей, илмий мактаб ва боғ барпо этилиши юртдошларимизнинг янада қувончига қувонч бағишлади.

Айниқса, “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртининг жаҳон андозаларига тўла мос келадиган янги ўқув биноси, анжуманлар зали ва спорт комплекси биноларининг фойдаланишга топширилиши вилоят аҳлининг қалбини сурур билан нурафшон этди.

Юртимиз ва мусулмон дунёсидан етишиб чиққан улуғ мутафаккир ва алломаларнинг бой мероси, уларнинг жаҳон цивилизацияси, илм-фан тараққиёти ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш имкониятлари яратилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби ва Мир Араб олий мадрасаси каби янги муассасаларнинг ташкил этилгани, ҳадис, калом, фиқҳ ва тасаввуф мактабларига асос солингани, ўнлаб янги масжидлар очилаётгани бу борадаги ишлар кўлами нечоғли кенг эканидан далолат беради.

“Жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғояси асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг ёритиш ва бу соҳадаги илмий-маърифий фаолиятни жадал ташкил этиш йўлга қўйилди.

Ислом анъаналарига хос меҳр-шавқат, саҳоват ва хайрия ишларини кучайтириш, диний соҳа ходимларини рағбатлантириш каби эзгу мақсадларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилди.

Сайт ва ижтимоий тармоқларда ислом дини маърифати мавзуларини кенг ёритишда эркинлик таъминланиши баробарида салмоқ ва сифат ҳам сезиларли даражада ошди.

Мўмин-мусулмонларнинг диний саволларига ўз вақтида тезкор жавоб бериш мақсадида, колл-марказ, телеграм бот ва алоҳида фатво.уз сайти ишга туширилди.

Аллоҳ таоло қуръони каримда:

 “Агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман…”,- деб таъкидлаган (Иброҳим сураси 7-оят).

Инсон ўзидаги неъмат ҳақида мулоҳаза юритиши, шу неъматдан ўзгалар ҳам баҳраманд ёки бебаҳра эканлигини ўйлаб кўриши билан унинг қадрини англайди.

Бу эса янада кўпроқ Аллоҳга шукр қилишга ундайди.Албатта, бу Аллоҳ таолога хуш келади. Натижада неъматнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизга юқоридаги каби неъматларнинг қадрига етиш, унинг учун шукрлар айтиб, уни янада мустаҳкам ва бардавом бўлиш йўлида савобли амалларни қилишимизни насибу рўзи айласин!

 

Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакили

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Махсус маърузачи янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилинишини қутлар экан, мазкур ҳужжат диний эркинликни таъминлаш бўйича қонунчилик тизимига кўплаб ижобий ўзгаришлар олиб келганини таъкидлади.

Суҳбат чоғида ушбу қонуннинг қабул қилиниши барча динлар ва эътиқодлар учун инклюзив маконни қўллаб-қувватлаш имконини берувчи самарали ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга қаратилган ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб бергани қайд этилди.

Аҳмад Шаҳид Ўзбекистон ҳукуматининг унинг офиси ва бошқа халқаро тузилмалар ҳамда экспертлар ҳамжамияти билан ҳамкорлигининг изчиллигига юқори баҳо бериб, мамлакатимиз билан ўрнатилган конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Шу нуқтаи назардан, Аҳмад Шаҳид жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонга сафар қилиб, Нью-Йорк шаҳри университети (CUNY-RBI) ҳузуридаги Ральф Банч номидаги халқаро тадқиқотлар институти ва Эссекс университети ҳуқуқшунослик мактаби (Essex-HRC) ёрдамида техник кўмак дастурини ишга туширишга тайёрлигини маълум қилди.

Сафар дастурида тегишли давлат идоралари, фуқаролик жамияти ва диний ташкилотлар вакиллари учун қатор семинар ва тренинглар ўтказиш кўзда тутилган. Шунингдек, БМТ доирасида қўлланилаётган инсон ҳуқуқлари кўрсаткичларига асосланган миллий мониторинг ва баҳолаш тизимини ишлаб чиқишда маслаҳат ёрдами кўрсатилади.

БМТ махсус маърузачиси «Декларациялар мулоқоти» халқаро форумини ўтказиш режасини олқишлаб, мазкур анжуман якунлари бўйича «Бухоро декларацияси» қабул қилиниши алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади. У Ўзбекистон тарихан диний ва конфессионал хилма-хилликнинг бой меросига эга маърифатли ислом маркази бўлиб келган, деб фикр билдирди.

Аҳмад Шаҳид «Бухоро декларация»си лойиҳасини ишлаб чиқишда зарур маслаҳат ёрдами кўрсатишини, шунингдек, декабрь ойида ушбу халқаро конференция ишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга яна бир бор сафар қилишини тасдиқлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Top