Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Ўзларини доим «Биз тўғри иш қиляпмиз» деб ўйлайверадиган кишилар билан яшаш қийин”

Қуйида келтириладиган фикрлар ижтимоий тармоқлардаги “Тарих мухрлаган сўзлар” саҳифасидан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган. 

  • Аёл Ой кабидир. Уни севадиган эркакдан келадиган нурни юзида акс эттиради. 
  • Аёлнинг ҳақ-ҳуқуқи борлигига ишонмайдиган, уни менсимайдиган киши ўзининг онаси, синглиси ва қизи ҳам аёл жинсига мансуб эканини кўпинча унутиб қўядиган одамдир. 

Ўта кетган пасткашлик

Эр аёлига қамоқ панжараси ортидан: “Болалигимизда онам бизга сигиримиз сутидан пишлоқ тайёрлаб берардилар. Ўша пишлоқни жудаям соғиндим!” деди.

Аёл сигир сотиб олди. Эрталаб ва кечқурун уни яйловга қўйиб юборарди. Кейин сигирни соғиб, ўша сутдан пишлоқ тайёрлар эди. Йигирма йил давомида эрига шу тарзда пишлоқ тайёрлаб, жўнатиб турди.

Эр қамоқдан озод бўлиб қайтгач, аёлидан келаётган бадбўй тезак ҳидидан жирканди ва у билан ажрашиб, бошқа аёлга уйланди. 

  • Мактабда ўрганган дарсларимиздан бири шуки, ичи бўш бошоқ далада бошини кўтариб туради, донга тўла бошоқ эса бошини энгаштириб туради. Демак, фақат олийжаноб инсон камтар бўлади, пасткаш кимса кеккайган бўлади.

Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ

 

  • Ўзларини доим «Биз тўғри иш қиляпмиз» деб ўйлайверадиган кишилар билан яшаш қийин.

Али Шариатий

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

 Нозимжон Иминжонов

 

312 марта ўқилди

Мақолалар

Top