Мақолалар

ЖАННАТГА КИРМОҚЧИМИСИЗ?

4- حديث طَلْحَةَ بن عُبَيْد الله قال: جاءَ رجلٌ إِلى رسولِ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ من أهل نجْدٍ ثائرُ الرأسِ يُسْمَعُ دوِيُّ صوتِهِ ولا يُفْقَهُ ما يقول، حتى دنا فإِذا هو يسأَل عن الإسلام؛ فقال رسول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: خمسُ صلواتٍ في اليومِ والليلةِ فقال: هل عليّ غيرُها قال: لا إِلاَّ أَنْ تَطَوَّعَ قال رسول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: وصيامُ رمضانَ قال: هل عليّ غيره قال: لا إِلاَّ أَن تَطَوَّعَ قال، وذكر له رسول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الزكاةَ قال هل عليَّ غيرُها قال لا إِلاَّ أَنْ تَطَوَّعَ قال فأَدبر الرجل وهو يقول: والله لا أزيد على هذا ولا أَنْقصُ قال رسول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَفْلَحَ إِنْ صَدَقَ

4- Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига Нажд аҳлидан сочлари тўзғиган бир киши келди. Унинг ғўнғиллаган овози эшитиларди-ю, нима деяётгани тушунилмас эди. Яқинлашиб, бирдан Ислом ҳақида сўради. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: (Ислом) бир кеча ва кундузда беш (вақт) намоз (ўқиш)дир”, дедилар. Ҳалиги киши: “Менинг зиммамда бундан бошқа яна (намоз) борми?” деди. “Йўқ, магар татаввуъ – ихтиёрий нафл ўқишинг мумкин”, дедилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам (сўзларини давом этдириб: “Яна Ислом), Рамазон рўзаси(ни тутмоқлик)дир”, дедилар. У: “Менинг зиммамда бундан бошқаси борми?” деди. У зот: “Йўқ, магар татаввуъ – ихтиёрий нафл рўза тутишинг мумкин”, дедилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам яна унга закотни айтдилар. У: “Менинг зиммамда бундан бошқаси борми?” деди. У зот: “Йўқ, магар татаввуъ – ихтиёрий нафл садақа беришинг мумкин”, дедилар. Шундан кейин халиги киши шундай деганча ортига қайтди: “Оллоҳга қасамки, бунга зиёда ҳам қилмайман, камайтирмайман ҳам”. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар рост айтаётган бўлса, у (жаннатга) эришди”, дедилар.

Арабчадан Зиёуддин МАНСУР таржимаси

Изоҳ: Ушбу ҳадисда ҳаж ҳақида гап йўқ. Бундан кўринадики, бу ҳадисдаги воқеа Ҳаж фарз бўлишидан олдин бўлиб ўтган.

2728 марта ўқилди

Мақолалар

Top