Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Саждадаги энг ажойиб нарса шуки, сиз ернинг “қулоғи”га пичирлайсиз. Сизни эса оламлар Робби эшитади”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Саждадаги энг ажойиб нарса шуки, сиз ернинг “қулоғи”га пичирлайсиз. Сизни эса оламлар Робби эшитади.

*****

Фақирлик фақатгина пулнинг етишмовчилиги эмас. Ақлий ва ахлоқий тарбиянинг етишмовчилиги ҳам бор.

“Ховатир роқия журнали”

*****

Ҳар қанча ғазаб қилсанг ҳам, ҳар қанча адоват қилсанг ҳам, ҳар қанча ҳасад қилсанг ҳам, ҳаммадан кўпроқ ўз асабларингни еб битирасан, ўз қалбингни ёқасан ва фақат ўзингнинг ҳасанотларинг сочилиб кетади.

“Ховатир роқия журнали”

*****

Одамларнинг мақтов ва ёмонлашларидан кўра ўз амалларингга ва қалбинг ислоҳига машғул бўл! Чунки, мол ва болалар фойда бермайдиган, фақатгина Аллоҳ таолога саломат қалб билан келганларгагина фойда берадиган кунда амалларинг ҳақида сўроққа тутиласан!

“Ховатир роқия журнали”

*****

Менга ёрдам бермасанг берма, аммо менга озор берма!

Мени ёмон кўрсанг, ўзингни худди мени яхши кўрадигандек тутма!

“Ховатир роқия журнали”

*****

Шундай инсон бўлгинки, одамлар сени таниганларига афсус қилмасинлар!

“Ховатир роқия журнали”

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

2037 марта ўқилди
Мавзулар

Мақолалар

Top