Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Аллоҳ таоло ҳамиятли, рашкли эркакларни кўпайтирсин!”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Эй Роббим, ҳар бир муҳтож бандангга шифоингни, кушойишни, ризқни, раҳматингни ато қилгин!

“Ховатир роқия журнали”

*****

Эй Роббим, менга пок инсонларни йўлиқтиргин!

*****

Аллоҳ таоло ҳамиятли, рашкли эркакларни кўпайтирсин!

*****

Шошилиш керак бўлган ўринлар:

  1. Намозни вақтида ўқиш.
  2. Жанозани тезлатиш.
  3. Тенги топилган йигит-қизни уйлантириб, турмушга бериш.
  4. Қарзни узиш.
  5. Меҳмонни икром қилиш.

*****

Айбимни ҳеч ким йўқ жойда юзимга айтган инсондан Аллоҳ рози бўлсин!

 

 

*****

Пашшаларга гулзор ахлатхонадан яхши эканини тушунтириш қийин.

 

Интернет материалларидан тўплаб,

таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов

2043 марта ўқилди

Мақолалар

Top