Мақолалар

Эзгу қарор, эзгу сўз

Янги - 2017 йилни «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»  деб эълон қилиниши муносабати ила

 

Ўттиз икки миллион ҳур ўзбек эли,

Нақадар чароғон танлаган йўли,

Янги ташаббусдан мунаввар дили,

Инсон манфаати хос тамойили,

Ассалом, халқ билан мулоқот йили!

 

Янги йилдан гўзал умидлар бисёр,

Қонун ижроси ҳам бўлур устувор,

Барча миллат, элат бир тан, бахтиёр,

Инсон манфаати хос тамойили,

Ассалом, халқ билан мулоқот йили!

 

Сайланган Президент ишончга доҳил,

Халқини жонидан суйгувчи оқил,

Демак, бахтга уйғун биз борар соҳил,

Инсон манфаати хос тамойили,

Ассалом, халқ билан мулоқот йили!

 

Ёшларга иш ўрни, катта эътибор,

Тамоман янгича тизимдир шиор,

Юксалиш суръати бўлур барқарор,

Инсон манфаати хос тамойили,

Ассалом, халқ билан мулоқот йили!

 

Янги раҳбар билан марралар баланд

Меҳримиз то абад Ватанга пайванд,

Ҳаётий ислоҳот турмушга монанд,

Инсон манфаати хос тамойили,

Ассалом, халқ билан мулоқот йили!

 

«Халқ қабулхонаси» очиқдир мудом,

Замон андозаси эрур бу тамом,

Муаммо ўрнида ҳалдир батамом,

Инсон манфаати хос тамойили,

Ассалом, халқ билан мулоқот йили!

 

Диний бағрикенглик бўлганда мезон,

Барча дин вакили дўсту қадрдон,

Бу юртда шарафда ҳазрати Инсон,

Инсон манфаати хос тамойили,

Ассалом, халқ билан мулоқот йили!

 

Абдулаҳад йилнинг остонасида,

Оппоқ орзуларнинг кошонасида,

Иқбол ёғду сочар замонасида,

Инсон манфаати хос тамойили,

Ассалом, халқ билан мулоқот йили!

Абдулаҳад қори Шаҳрихоний Бўз туман бош имом хатиби

 

 

3516 марта ўқилди

Мақолалар

Top