Мақолалар

Муборак

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хос ва мос шогирди, халқимизнинг галдаги муносиб йўлбошчиси
Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг сайловдаги ғалабаси ва буюк миллатга бош бўлишдек масъулияти билан муборакбоднома

Иқбол қуёши порлар, бизлар томон муборак,

Тарихнинг янги боби, олтин даврон муборак,

Озод, обод, ҳур ватан, Ўзбекистон муборак,

Халқимизга Сиз каби доно султон муборак!

 

Ислом отам вориси, елкадош бўлиб тун кун,

Бош вазир мақомида ватан равнақи учун,

Назар кимёсин олиб, ўсдингиз шаҳдам дуркун,

Халқимизга Сиз каби доно султон муборак!

 

Ҳар жабҳага эътибор, қаратгувчи ишбоши,

Узоқларни кўзлаган, келажакнинг наққоши,

Биринчи Юртбошимнинг содиқ шогирд издоши,

Халқимизга Сиз каби доно султон муборак!

 

Шавкат Мирзиё деса, билар олис хориж ҳам,

Чинакам раҳбар – арбоб, давр билан ҳамқадам,

Жаҳон ҳамжамияти, ичра нодир, муҳтарам,

Халқимизга Сиз каби доно султон муборак!

 

Ўттиз миллиондан ортиқ, инсон жонига малҳам,

Ҳар соҳадан хабардор, иродаси мустаҳкам,

Юзида нур ёғилган, офтоб мисоли кўркам,

Халқимизга Сиз каби доно султон муборак!

 

Чиқардингиз зўр фармон, ҳамда ҳаётбахш қарор,

Ҳар бандида диёрим тараққийси устувор,

Омад Ҳумоси бошга, соя солган шаҳриёр,

Халқимизга Сиз каби доно султон муборак!

 

Хориж вакиллари ҳам эътироф этар ҳар гал,

Сайлов қонунчилиги, тамойили мукаммал,

Зўр ишончга муносиб, инсондирсиз бебадал,

Халқимизга Сиз каби доно султон муборак!

Сайловда – рақобатда, кўпчилик овоз олиб,

Эл ишончин қозониб, бўлдингиз тенгсиз ғолиб,

Аё янги Юртбошим, эзгу ишларга толиб,

Халқимизга Сиз каби доно султон муборак!

 

Дастурингиз ҳар банди, элга хамнафас рухда,

Келажакни кўзлаган ғояси ғоят пухта,

Бугун катта-ю кичик чексиз завқу шукуҳда,

Халқимизга Сиз каби доно султон муборак!

 

Саодат буржи сари, чаққон қадам ташлаймиз,

Якдил бўлиб Сиз билан, енг шимариб ишлаймиз,

Тенглар ичра тенг туриб, коинотни қучгаймиз,

Халқимизга Сиз каби доно султон муборак!

 

Тинчлик, дўстлик хамиша ўзбек элин шиори,

Меҳнатимиз сабабли тараққиёт юқори,

Бу юртдошлар тилида жаранглаган иқрори,

Халқимизга Сиз каби доно султон муборак!

 

Ислоҳот давомчиси, зукко Шавкат Мирзиё,

Юрт бошқаришда комил, аъло Шавкат Мирзиё,

Шижоат, заковатда танҳо Шавкат Мирзиё,

Халқимизга Сиз каби доно султон муборак!

 

Ислом отам элимиз меҳрин қозонган эрди,

Шундай муҳаббат ҳамроҳ бўлсин Сизга ҳам энди,

Юрт ишончин қозонмоқ, фурсати бугун келди,

Халқимизга Сиз каби доно султон муборак!

 

Абдулаҳад қалбида, уммондек тошиб эъзоз,

Биринчилардан бўлиб, Сиз учун берди овоз,

Истиқболдан кўнгли тўқ, барча миллат жўр овоз,

Халқимизга Сиз каби доно султон муборак!

Абдулаҳад қори Шаҳрихоний

Бўз туман бош имом хатиби

2016 йил 5 декабр

4246 марта ўқилди

Мақолалар

Top