Мақолалар

Беморнинг дуоси фаришталарнинг дуоси каби ижобатдир

Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчиликларидаги бир гуруҳ уламолар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида халқ билан маънавий-маърифий учрашувлар, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар, жоме масжидларда суҳбатлар ўтказиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишмоқда.

Хусусан, бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Учтепа туманидаги маҳаллаларга ташриф буюриб, ҳудуддаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳамда беморларнинг ҳолидан хабар олдилар. Уларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган пул маблағлари ҳамда ҳадяларни топшириб оила аҳлларининг хақларига соғлик сиҳат-саломатлик тилаб дуои хайрлар қилдилар.

Албатта, динимизда беморларни зиёрат қилиш савоби улуғ амаллардандир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга беморларнинг ҳаққига дуо қилиш билан бирга, уларнинг ҳам дуоларини олишни буюрганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Агар бемор ҳузурига кириб қолсанг, сени ҳаққингга дуои хайр қилишини сўра. Чунки унинг дуоси фаришталарни дуоси каби мустажобдир”.

Халқимиз ичида бемор бўлиб касалхоналарда ётган беморларни билиб билмай қилган гуноҳларини кечириб дардларига шифо ато айласин. Аллоҳ таоло барча беморларимизга шифо берсин.

 

 

 

 

ЎМИ Матбуот хизмати

1497 марта ўқилди

Мақолалар

Top