Мақолалар

Диндорлиги билан мақтаниш - 31 қисм

Нафс касаллигининг белгиси – инсон гўёки барча ибодатларни ўз ҳатти-ҳаракатлари билан адо этаётгандек бошқаларга ўзининг амаллари билан мақтанади.

Муолажа услуби

Шуни унутмангки, инсоннинг камчиликлардан холи бўлган бирорта ҳам ибодати йўқ, гарчи уларни қанчалик ихлос билан бажарса ҳам. Шундай экан, инсон қилган ибодатлари, яхшиликлари ва амаллари билан фахрланмаслиги, ғуруга кетмаслиги лозим. Чунки Аллоҳ таолонинг марҳамати ва изни бўлмаса банда ўзи ҳеч нарса қила олмайди. Мавлоно Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ўз камчиликларини кўрган инсон яхшилик сари интилади. Мағрур инсон эса Аллоҳга яқинлаштирувчи даражаларни босиб ўта олмайди. Эй ўзига юқори баҳо берувчи, сизнинг қалбингиздаги энг ёмон нарса бу – ўзингизни етишгандеб билишингиздир!».

Абу Абдураҳмон ас-Суламийнинг

“Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси” китобидан

Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси.

 

851 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « "Ҳаж-2023" таасуротлари Дунёнинг моли »

Мақолалар

Top