Мақолалар

Ўзини шайтоннинг ҳийла-найрангларидан омонда деб ишониш - 33 қисм

Ушбу касалликдан азият чекадиган одам – ўз нафсини мусулмонларни йўлдан оздириш учун барча имкониятлардан фойдаланадиган шайтон алайҳи лаънанинг ҳийла ва макрларидан узоқда ва шайтоннинг васвасалари унга таъсир қилмайди деб билади.

 Муолажа услуби

Бу дарддан шифо топиш учун – аввало фарз ибодатларни адо этиш, шайтонга қарши курашда Аллоҳнинг раҳмати ва ёрдамини сўраш керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: Албатта, Менинг бандаларим устида сен учун ҳеч қандай салтанат (ҳукмронлик) йўқдир, магар сенга эргашган адашган кимсаларнигина (бу тўғри йўлдан оздира олурсан). У кимсаларнинг барчалари учун ваъда қилинган жой, шак-шубҳасиз, жаҳаннамдир(Ҳижр сураси, 42-43-оятлар).
Мавлоно розияллоҳу анҳу айтдилар: “Иблисни енгаман деб кўп керилаверма! У қанчадан-қанча ботир ва паҳлавонларни йўлдан адаштирган! Шайтон инсонни ҳақ йўлдан, Аллоҳ таолога ибодат қилишдан узоқлаштиради.
Эй инсон! Шайтон сени узундан-узун орзулар ва ўткинчи хом хаёллар олами сари бошлайди, оқибатда сен ўзинг билмаган ҳолда намоз ўқишдан, рўза тутишдан узоқлашасан ҳамда ибодатларни хушуъ-хузуъ билан адо этишдан маҳрум бўласан.

Абу Абдураҳмон ас-Суламийнинг

“Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси” китобидан

Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси.

774 марта ўқилди

Мақолалар

Top