Мақолалар

Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан ўгит: Муомала эҳтиёжи

Бир киши Расули Акрамнинг (с.а.в) хузурларига киришга рухсат сўради. 

- Бу одам шунчалар ёмонки, қавми ва яфинлари юзларида ҳам катта доғдир, - дедилар Расули акрам, (с.а.в). 

Бироқ у ичкари кирганида очиқ чеҳра билан муомала қилдилар. Чиқиб кетгач, бошқа бир киши киришга рухсат сўради. 

- Нақадар яхши инсон. Оиласи ифтихор қилгулик фарзанд, - дедилар Сарвари олам, (с.а.в). Лекин унга аввалги одамга кўрсатилганчалик илтифот қилмадилар. У ҳам чиққач, Оиша онамиз (р.а): 

- Ё Расулаллоҳ, биринчи кишини ёмон дедингизу, унга яхши муомала қилдингиз. Иккинчисини яхши деб таърифлаб, унча илтифот этмадингиз,- деб сўради. 

- Эй Оиша, инсонлар орасида шундайлар борки, феъли ёмон бўлгани учун улардан эҳтиёт бўлиш керак, - дедилар Пайғамбаримиз, (с.а.в).

ЎМИ Матбуот хизмати

3694 марта ўқилди

Мақолалар

Top