muslim.uz

muslim.uz

Жорий йилнинг 1 август куни Тошкентдаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида “Ҳаж-2016” мавсумида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Сирдарё, Жиззах, Хоразм, Тошкент вилоятлари зиёратчиларига хизмат кўрсатувчи гуруҳ раҳбарлари учун йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходимлари М.Йўлдошев, Д.Бабаджанов, ЎМИ Матбуот котиби Ж.Нуриддинов, ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими мудири М-А.Шакиров, тиббиёт гуруҳи ходимлари ва гуруҳ раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда гуруҳ раҳбарлари томонидан риоя этиладиган қонун-қоидалар, уларнинг бурч ва масъулиятлари, ҳаж ибодати рукнлари, сафарга жўнаб кетиш ҳамда Саудия Арабистонидаги ташкилий ишларнинг гуруҳ раҳбарларига тааллуқли бўлган жиҳатлари атрофлича ёритилди.

Шунингдек, сафарга доир ҳужжат ишларида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ва гуруҳдаги зиёратчилар билан ишлаш давомида уларнинг паспорт ва бошқа ҳужжатларини юритиш қоидалари борасида ҳам гуруҳ раҳбарларига маълумот берилди.

Тиббиёт гуруҳи ходими зиёратчилар соғлиғини муҳофаза қилиш борасида гуруҳ раҳбарларига зарур тиббий тавсиялар берди.


    

Тадбир якунида мутасаддилар гуруҳ раҳбарлари томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб бердилар.

                                                                      Халқаро алоқалар бўлими

                                                        

Понедельник, 01 Август 2016 00:00

Тест имтиҳонлари бошланди

2016 йил 1 августь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун тест имтиҳони бошланди. Имтиҳондан олдин институт ректори Уйғун Ғофуров абитуриентларга имтиҳон жараёни ва тартибини тушунтириб ўтди.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тайинланган масъуллар ҳамда абитуриентлар ва ота-оналар томонидан чиққан вакиллар гувоҳлигида имтиҳон саволлари солинган махсус муҳрланган қоп очилди.

Эрта тонгдан тест синовларидан имтиҳон топшириш учун пухта тайёргарлик кўриб, олийгоҳ остонасига қадам қўйган абитуриентларнинг юз-кўзларидан талаба бўлишга иштиёқлари кучли экани билиниб турибди.

Фарзандларига руҳий далда бўлиб, улар билан ҳамроҳ бўлиб келган ота-оналар ва меҳмонлар учун институт ҳудудида салқин ичимликлар ва шинам кутиш жойлари ташкил қилинди.

Эслатиб ўтамиз, тест имтиҳонлари натижаси 2016 йил 3 август куни соат 9:00 да институт эълонлар доскасига осилади.

  

Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими

Пятница, 29 Июль 2016 00:00

Россиялик мударрислар Қатарда

2016 йилнинг 1 август куни Қатар давлатидаги Вақф ва ислом ишлари вазирлигидаги “Шайх Абдуллоҳ бин Зайд Оли Маҳмуд” номли ислом маданияти марказида Россиялик мударрислар учун ўқув машғулотлари бошланади.

Унда Россия мусулмонлари идораси тасарруфидаги турли диний идораларда фаолият олиб бораётган, Қуръони каримни ёдлатиш марказларидан 14 нафар мударрислар иштирок этади.

Машғулотларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, россиялик Қуръони карим мударрисларининг Қуръони каримни ёдлатиш ва тажвид қоидаси билан ўқитишдаги малакасини ошириш ҳамда Қатар билан Россия диний идоралари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришдан иборат.    
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўқув машғулотлари 7 августга қадар давом этади.

 

                                                                                                  Халқаро алоқалар бўлими

Пятница, 29 Июль 2016 00:00

Мерос масаласи бўйича йиғилиш

Жорий йилнинг 1-2 август кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида Халқаро ислом ташкилоти АйСЕСКО (ISESCO) Ислом маданияти, тарихи ва санъати бўйича тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Исломда мерос” мавзуси бўйича етук тажрибали мутахассислар иштирокида навбатдаги йиғилишини ўтказади.

Мазкур йиғилишда мерос масалалари ҳамда уни сақлаб қолиш борасида янги таклифлар, шунингдек, 2017 йилда ўтказилиши режалаштирилган “Ислом оламида мерос: хатарлар ва ҳимоя механизмлари” мавзуидаги халқаро семинарни ўтказишга доир қатор масалалар муҳокама қилинади.

Йиғилишда Фаластин, Марокаш, Сенегал, Покистон, Саудия Арабистони ва Озарбайжон давлатларидан 6 нафар малакали мутахассис ҳамда Ислом маданияти, тарихи ва санъати соҳасидаги тадқиқот маркази (ЭРСИКА) дан икки нафар малакали мутахассис иштирок этиши кутиляпти.

Илёсхон АҲМЕДОВ
таржимаси.

 

Пятница, 29 Июль 2016 00:00

Сукут олтиндир

Тил буюк неъмат. Унинг жисми кичик, масъулитаяти оғир, вазифаси улкандир. Тоат ҳамда исённниг энг юқори чўққиси бўлган имон ва куфр тил сабабли рўёбга чиқади. Инсон тойилишига ҳам кўпинча тил сабаб бўлади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимнинг тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлса, у комил мўминдир”, дедилар (Имом Муслим).

Бу ҳадисдан инсон камолотга етиши учун тил, қўл ва барча аъзолар билан озор беришдан сақланиши лозимлиги тушунилади. Бошқа аъзоларга нисбатан тил орқали ғийбат, бўҳтон, ёлғон, чақимчилик, тилёғламалик, масхара, сўкиш, беҳаё сўзлар, сирни очиш каби гуноҳлар ва озорлар кўп содир бўлади. Шуниниг учун ҳадисда тил зикр қилинган. Баъзида унинг хатаридан жим туриш билангина нажот топиш мумкин.

Манбаларда жим тура олиш инсонга берилган нажот топиш омилидир, дейилади. Инсон ҳаётида жим туриш билан дунё ва охират саодатига эришади. Бугунги кунда жамиятнинг энг кичик бўғими бўлмиш оила арзимаган бир оғиз сўз, ўрнида айтилмаган ортиқча гап, ўз вақтида тилни тиймаслик билан бузилиб кетмоқда. Натижада қанча-қанча норасида болалар тирик етим бўлиб қолмоқда. Оилада аёл бирозгина сукут сақлаши, эр эса бир мудддат ўзини босиб, жим туриши билан ҳал бўладиган муоммо сўзлаш билан аланга олмоқди. Натижа эса ҳаммага маълум. Келинг бироз жим турайлик!

Сукут сақлаш инсонга зийнат ва ҳайбатни  зиёда этади ва ҳатто қўрғон вазифасини ҳам ўтайди. Баъзилар кўп эшитиб, кам гапирадиган одамни кўрсалар ”Ҳайбатли одам экан ёнларида гапиролмадим”, бошқалар эса жим турадиган болани кўрганда беихтиёр “Бу бола одобли эканми?” деганларига гувоҳ бўламиз. Софван ибн Салим (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: “Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизларга бадан учун енгил бўлган, осон ибодатнинг айтайми? У – жим туриш ва чиройли хулқдир” дедилар” (Имом Абу Дунё).

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Жим туриш ҳикматдир. Жим турувчилар эса жуда камдир”, дедилар” (Имом Байҳақий).

Бошқа бир ҳадисда: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жим турса нажот топади”, дедилар”(Имом Термизий).

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётлари давомида сукут сақлашни биз умматларга таълим бердилар. Жобир ибн Самура (розияллоҳу анҳу): “Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) узоқ вақт жим турардилар”, деб ривоят қилади. Абу Молик Ашжаъий отаси (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади: “Биз Набий (алайҳиссалом)ни атрофларида ўтирганимизда узоқ жим турганларини кўрардик. Саҳоба (розияллоҳу анҳум)лар кўп гапириб юборсалар табассум қилардилар”. 

Уламолар айтади: “Тинглаш вақтида жим туриш фазилат, синов келганида жим туриш сабрдир, дейилган”. Бишр ибн Ҳорис Ҳофий айтади: “Сўзловчи жим турувчидан кўра тақволи бўлолмайди. Ўз ўрнида сўзлаб, ўз ўрнида сукут қилган олимгина ундан афзал бўлиши мумкин”. Саҳл ибн Абдуллоҳ “Аллоҳ таолони танувчилар илмли бўлсалар ҳам жим турадилар ва изн билан гапирадилар. Шунинг учун уларда лағв бўлмайди”, дейди. Донишмандлар: “Инсон сўзлашни ўрганишига икки йил кифоя қилса, жим туришни ўрганишига эллик йил керак бўлади” дейди. 

Жамият аъзолари жим туриш-сукут сақлаш билан зийнатланса оилалар мустаҳкам, фуқаролар хулқ-одобда намуна бўладилар. Бу эса ўз навбатида жамиятни тараққиётнинг юқори чўққисига одимлашига сабаб бўлади.

 

Баҳриддин Жўрабек ўғли

 

Видеолавҳалар

Top