www.muslimuz

www.muslimuz

Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда Aндалусиянинг (Испания жанубидаги) Гранада провинциясидаги “Aл-Кавсар” қишлоғидан олинган суратлар кенг тарқалди ва у кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлди.

Қишлоқда испан миллатига мансуб беш юзга яқин мусулмонлар истиқомат қилади, Улар ислом анъаналари асосида яшаб, ота-боболарининг тарихий қадриятларини тўлиқ сақлаб қолган. Ҳатто ҳашар йўли билан мактаб ва масжид  бунёд этишган. Мактабларда Қуръони каримни ёд олишда Марокашнинг қадимги таълим усулидан фойдаланилади. Шунингдек, от миниш ва камондан отиш ҳам ўргатилади,

 ЎМИ ходими И.Аҳмедов тайёрлади

Одатда тиланчи деганда кўз олдимизга жисмоний жиҳатдан заиф, кўриниши абгор: юз-қўли кир, кийимлари йиртиқ-ямоқ одам келади. Аммо бугун тиланчилар ҳам, уларнинг қиёфаси ҳам ўзгараётгандек, назаримизда. Бу қадим “касб” катта-кичик урушлар, парокандалик, қурғоқчиликлардан қолган асорат бўлса-да, негадир ҳозирги тинч, фаровон замонда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган...

Одам гавжум жойлар, жамоат транспорти, масжидлар ёнида тиланчиликни “касб” қилган тўрт мучаси соғлом, ишласа ўзи тугул катта рўзғорни тебратиш қобилиятига эга эркаклар, оддий тикиш-бичиш ҳунари орқали ёки бирор жойда фаррошлик қилиб бўлса-да кундалик эҳтиёжини қоплаши мумкин бўлган аёлларнинг борлиги ачинарли ҳолат.

Айниқса, ёш боласи билан чиққан аёллар нури дийдасининг тарбияси бузулишига, унинг келажак ҳаётини хавф-ҳатарда қолишига сабабчи ҳам бўлади. Натижада болаларда ёлғончилик, кишилар олдида ўзини ночор сезиш, бировнинг ҳисобига яшаш каби иллатлар шаклланишига, носоғлом муҳит таъсирида улғайиб, эти қотади.

– Тиланчилик қилиш боқувчиси бўлмаган, кишилардан бирор нарса сўрашдан бошқа иш қўлидан келмайдиган кишилар учун ҳалол, аммо унинг ҳам чегараси бор, – дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ. – Яъни бу меъёр – бир кунлик ейиш-ичиш эҳтиёжини топгунга қадар бўлган вақт. Ундан ортиғи ҳаром саналади. Бунда ҳеч қачон эртаникини ҳам биратўла бугун топиб қўяй, дейилмайди. Кейинги кун Худо куч-қувват берса ёки бирор йўл кўрсатса, албатта, ишлаши, мабодо ҳеч иши ўхшамай, бошқа йўли қолмаса – яна кундалик эҳтиёжи учун тиланчиликка чиқиши мумкин. Мискин бўлиб, тирикчилигим шундан, дея шу ишга муккасидан кетиш фирибгарликдир. Бундайларнинг юзи икки дунёда ҳам шувут ҳолатда бўлади. Буни била туриб қилиш эса ўзини очиқ-ойдин хорликка маҳкум этишдир. Ўзини майиб-мажруҳ ҳолатда кўрсатиб, гадой, тиланчи қиёфасига солиш ҳам айни товламачиликнинг бир тури.
Динимиз бундан қатъий қайтаради.

Қуръони каримда Аллоҳ таоло садақа олишга ҳақли бўлган кишиларни баён қилган: “Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мискинлар, унда (садақа ишида) ишловчилар, диллари ошно қилувчи (кофир)лар, (пул тўлаб озод этилувчи) қуллар, қарздорларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчига (мусофирга бериш) Аллоҳ (томони)дан фарз этилди. Аллоҳ илмли ва ҳикматли зотдир” (Тавба сураси, 60-оят).

Ислом дини меҳнатга ярамайдиган, иши бору, ундан оладиган даромади эҳтиёжини қоплашга етмайдиган, иш тополмаган кишиларга раҳномолик қилишга йўллайди.

Ҳақ таолодан ажру савоб талабида бўлган мўмин-мусулмонлар, саҳоватли инсонлар томонидан закот, яқин қариндошларга берилиши вожиб бўлган нафақа, нафл садақа, хайрия, вақф ишлари, назрлар, каффоратлар, қўшнилар ҳақи, муҳожирлар ҳақи, етимларга ғамхўрлик қилиш, тиланчилик (соил) ҳақи, давлат томонидан ижтимоий таъминот учун ажратиладиган ҳақлар каби хайрли амаллар орқали қилинади.

Шариатимизда тиланчи отда келса, хатто қўлида тилласи бўлса ҳам садақа беришга тарғиб қилинади. Бунинг учун саҳоватли инсон савоб олаверади. Аммо садақа сўраган кишининг фирибгарлиги, алдаб одамларнинг пулини еяётганини аён бўлса, унга бермаслик керак. Сабаби бу орқали у текинхўрлик, дангасаликка ўрганиб қолади.

Динимиз ризқ-насибани меҳнат қилиб пешона тери билан, ҳаракат қилиб топишга буюради. Пайғамбарлар, хусусан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз меҳнати орқали турмуш кечириб, уматларига ўрнак бўлганлар.

Дангасалик, ишёқмаслик, текинхўрлик булар – мусулмон кишига ёт ҳолат. Динимиз ялқовлик, бировга қарам бўлишдан буткул қайтаради.

Инсон учун еган луқмасининг ичида энг тотлиси, ўз меҳнати билан топганини ейишдир. У гарчи қаттиқ нон ва явғон шўрва бўлса ҳам. Бировнинг ҳисобидан бўлган тансиқ таом ҳам тамоқдан маза бўлиб ўтмайди. Чунки уни еяётган киши ич-ичидан мен буни қаердан топдим, эртага нима бўлар экан, дея ўйлайди.

Тиланчилик қилишга хожати бўлмаган кишининг тўғри йўлга ўтиши, касб-ҳунар ўрганиб, илм олиши, тадбиркорлик билан шуғилланиб, ҳалол ризқ топиши нафақат ўзи, балки оила аъзоларини ҳам икки дунё саодатига элтади.

Баҳриддин ХУШБОҚОВ
тайёрлади.

   Бангладеш Бош вазири Шайха Ҳасина мусулмон оламига Ислом умматининг илмий кашфиётлар ва ютуқлар бўйича катта мероси борлигини эслатиб, буни қайта тиклаш учун илм-фан ва технологияга кўпроқ маблағ ажратишга чақирди.

“Мусулмонлар бир пайтлар илм-фан, техника, адабиёт ва маданиятда ўзларининг илғор эканлигини намойиш этган. Лекин нега мусулмонлар ҳозир ўзларининг шонли ўтмишларидан анча орқада? Биз буни таҳлил қилишимиз керак”, - деди Бангладеш раҳбари. Ушбу хабарни “Islamnews” матбуоти “Aнадолу” агентлигига таяниб маълум қилган..

  Бош вазирнинг сўзларига кўра, жаҳон миқёсида мусулмонлар катта молиявий бойликка эга, мусулмон мамлакатларида мафкуравий бирликнинг йўқлиги Ислом цивилизациясининг заиф томони ҳисобланади.

“Биз, мусулмон халқлари, илм-фан ва замонавий технологияларни ривожлантириш учун ушбу манбалардан фойдаланиш орқали йўқолган меросимизни қайта тиклашимиз мумкин”, деди Шайха Ҳасина.

 Бангладеш ҳукумати раҳбари Ислом Технология университетида ва  Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шундай фикр билдирди.

ЎМИ Матбуот хизмати

 

 

Айни кунларда мўмин-мусулмон халқимизнинг диний саводхонлигини янада ошириш мақсадида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тадқиқотчилари томонидан таржима қилинган “Муснади Кеший” (Ҳадислар тўплами) асари нашрдан чиқди. Шунингдек, “Шамоили Бухорий”, “Косоний ақидаси” ҳамда “Сунани Доримийдан сайланма ҳадислар” китоблари нашрга тайёрланиб, тез кунларда ўқувчилар эътиборига ҳавола этилади.

Қуйида мазкур адабиётлар ҳақидаги қисқача маълумотларни тақдим этамиз:

? Китоб номи: Муснади Кеший (Ҳадислар тўплами)

?Муаллиф: Абд ибн Ҳумайд Кеший

✅ Мазкур асар бугунги кунимиз учун ғоят қимматлидир. Унда ибодатга оид: намоз, рўза, ҳаж; жамият ва инсонлар ўртасидаги муносабатларга оид: садақа, савдо, ижара, шартнома; ижтимоий ахлоққа оид: чиройли хулқ, яхши амал, ширинсўзлик; охират масалаларига оид: жаннат-дўзах ва уларнинг сифатлари, савол-жавоб каби масалаларни қамраб олган ҳадислар тўпланган. Айниқса, бугунги кунимизда долзарб бўлган оила, никоҳ ҳақида кўп ҳадис кўришимиз мумкин. Ҳар бир мавзу бўйича 1 дан 200 тагача ҳадис жамланган. Улар мазмун, маъно ва ҳукм ҳамда йўналишларга қараб тартибланган ва 33 та мавзуни қамраб олади. Уларда имон, тавҳид, тақдир, Қуръони карим фазилатлари, илмнинг аҳамияти, зулмдан йироқда бўлиш, таомланиш одоби, кийиниш маданияти, одоб-ахлоқ, фазилатли ишлар, беморни зиёрат қилиш ва табобат, фитналар, деҳқончилик ҳақидаги ҳадислар жамланган.

? Ҳажми:
1-китоб – 400 бет
2-китоб – 448 бет
3-китоб– 432 бет

? Бичими: 70х100 1/16
? Муқоваси: Қаттиқ

? Нашриёт: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
? Нарх: 336 000 сўм
?? Алифбоси: Кирилл
☎️ Мурожаат учун: (66) 240-20-19 | +998712175999

***

? Китоб номи: Шамоили Бухорий
?Муаллиф: Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ

✅ Ушбу рисола Имом Бухорийнинг шогирди ва котиби наҳвшунос олим Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ Бухорий қаламига мансуб бўлиб, Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий таржимаи ҳолига бағишланган. Асарда Имом Бухорийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, асарлари ҳақида қизиқарли маълумотлар жамланган.

? Ҳажми: 152 бет
? Бичими: 84х108 1/32
? Муқоваси: Юмшоқ

? Нашриёт: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
?? Алифбоси: Кирилл
☎️ Мурожаат учун: (66) 240-20-19

***

? Китоб номи: Сунани Доримийдан сайланма ҳадислар
?Муаллиф: Имом Доримий

✅Ушбу китобда Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Доримийнинг «Сунани Доримий» асарида зикр этилган илмнинг фазилати, одоб-ахлоқ, сабрли бўлиш, яхшилик қилиш, савдо-сотиқ муносабатлари, мерос ҳуқуқи ва Қуръон фазилатлари каби сайланма ҳадислар жамланган.

Китоб олимлар, мутахассислар, тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.

? Ҳажми: 644 бет
? Бичими: 70х100 1/16
? Муқоваси: Қаттиқ
?? Алифбоси: Кирилл

? Нашриёт: Tafakkur avlodi
☎️ Мурожаат учун: (66) 240-20-19

***

? Китоб номи: Косоний ақидаси
?Муаллиф: Алоуддин Косоний

✅ Ушбу рисолада “Маликул уламо” – “Олимлар подшоҳи” унвонига сазовор бўлган, ислом оламида Алоуддин Косоний номи билан донг таратган, ҳанафийлик мазҳабининг қарор топиши ва мотуридийлик таълимотининг тараққий этишида ўзининг беқиёс ўрнига эга бўлган фақиҳ ва мутакаллим Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад Косоний раҳимаҳуллоҳнинг ҳаёти ва илмий мероси ёритилган.

? Ҳажми: 120 бет
? Бичими: 84х108 1/32
? Муқоваси: Юмшоқ

? Нашриёт: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
?? Алифбоси: Кирилл
☎️ Мурожаат учун: (66) 240-20-19

Таъкидлаш жоизки, мазкур китоблар Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси асосида нашрга тайёрланган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бугун, 6 июнь куни аср намозидан сўнг Мадинаи мунавварада ибодат ва зиёратларни адо этаётган ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари умра ниятида оппоқ эҳромда замонавий автобусларда Маккаи мукаррамага йўл олади.

Таъкидлаш жоиз, “Ҳаж – 2023” мавсумида зиёратчилармизга намунали хизмат кўрсатиш ва ҳаж ибодатларини гўзал адо қилишлари учун айни кунларда Ишчи гуруҳи томонидан Макка шаҳрида ҳам жорий мавсумга кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. 

Айни пайтда мазкур вакилларимиз томонидан Ўзбекистон зиёратчилари истиқомат қилиши режалаштирилган Макка шаҳридаги “Roshidiya”, “Abraj al-Dana”, “Laba Darna”, “Ruba al-Hijaz” меҳмонхоналари тўлиқ кўздан кечирилди. Хусусан, ҳар бир хона замонавий мебел ва қурулмалар билан жиҳозланганлиги, ювиниш хонасидаги шароитлар, қибла кўрсаткичи, жойнамоз, Қуръони карим борлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Маълумот учун, муқаддас икки шаҳарнинг ораси 460 километрни ташкил этади. Ушбу масофа замонавий автобусларда ўртача тезликда 5-6 соатда босиб ўтилади. Аммо эҳром боғлаб, Зул-Ҳулайфада умрага ният қилган, тилидан “лаббайка” тушмаган ҳожиларимизга йўл олислиги ва Маккаи мукаррама шаҳрига етиб борганларини сезмай ҳам қолишади, иншоАллоҳ. 

Аллоҳ таоло Маккаи мукаррамага отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Ҳаж сафари билан боғлиқ сўнгги янгиликларни каналимизда биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Страница 33 из 635

Видеолавҳалар

Top