muslim.uz

muslim.uz

Имомул анбиё вал-мурсалин, Саййидул аввалина вал-охирин, ҳазрати Муҳаммад мустафо ва жаноб Аҳмад соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йили, баҳор мавсуми, рабиъул аввал ойининг (бир ҳисобга кўра) тўққизинчи тарихида, душанба кунининг субҳи (тонги) тулуъ қилиб (отиб), қуёш чиқмай туриб, волидаларининг қоринларидан Маккаи мукаррамада, (амакилари) Абу Толиб уйида дунё юзига келдилар. Бу тарих ийсавий (милодий) тарихнинг (19, 20, 21,) 22 (ёки 23) апрель, беш юз етмиш биринчи (йили)га мувофиқ келур.

Ҳазрат Набийи карим соллаллоҳу алайҳи васаллам отадан ҳам, онадан ҳам ёлғиз фарзанд эдилар. Дунёга келмай туриб, меҳрибон оталаридан она қорнида туриб, етим бўлган эдилар.

Бу жаноб туғилган соатларида волидалари боболари Абдулмутталибга одам юбордилар. Келиб, янги мавлуди (чақалоғи) муборакни кўриб, ниҳоятда хуш бўлди. Қучоғига олиб, кўтарган ҳолда, Ҳарами шарифга олиб борди ва Каъбаи шарифага олиб кириб, ҳақларига дуолар қилди. Бу фарзанди аржумандни берган Худога шукрларини арз (баён) этди. Яна олиб келиб, онасига топширди ва номларини Муҳаммад қўйди.

Еттинчи куни бўлганда, Қурайш қабиласини тамоми умумий даъват қилди ва жонлиқлар сўйди. Даъватга келган уруғ бошлиқлари Абдулмутталибга савол бердиларки: «Бу янги набира номларини нима қўйдингиз?». Абдулмутталиб: «Номини Муҳаммад қўйдим», деб жавоб берди. Улар таажжуб қилиб, дедилар: «Ота-боболарингиз қўйиб келган номни қўймай, нечук Муҳаммад қўйдингиз?» Абдулмутталиб деди: «Менинг бу фарзандим бутун дунё забонида ҳамма тарафдан таърифу сано (мақтов)га мустаҳиқ (ҳақли) бўлсин, деб Муҳаммад қўйдим». (Далоилун-нубувва, Тариху Димашқ)

Жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган кунлари душанба бўлди. Бу кунда ажиб бир хусусият борки, Ҳазрат соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вилодат (таваллуд)лари, нубувват (пайғамбар бўлиш)лари, (Мадинага) ҳижратлари ва вафотлари ҳаммаси шу кунда бўлган.

Давоми бор…

 

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси

катта ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин

Нурул Басар китобидан

Вторник, 26 Октябрь 2021 00:00

Ақидада адашмайлик

Зарифжон домла Қудратов

"Волидаи Абдулазизхон" масжиди

Ҳазрати Имом мажмуасидаги “Муйи Муборак” кутубхона-музейига Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси намояндагон раиси биринчи ўринбосари Ватанзода Маҳмадали Маҳамадулло, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ташриф буюрди.

Зиёрат асносида меҳмонларга Ҳазрати Усмон мусҳафи тарихи ҳақида кенг маълумот берилди.

Меҳмонлар ЎМИ кутубхонасига Қуръони карим маъноларининг тожик тилидаги маънолар таржимасини совға қилдилар. Ушбу таржима шахсан Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон кўмаги остида чоп этилган ва халққа бепул тарқатилган.

 

ЎМИ кутубхона бўлими

Ўзбекистон элчихонаси ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази (ИБХИТМ) ҳамкорлигида Малайзия Ислом тушунчаси институти (IKIM) билан "Ислом ва замонавийлик" мавзусида вебинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё»ахборот агентлиги.
Тадбир томонларнинг мусулмон дунёси олимлари ва мутафаккирларининг бой мероси, замонавий глобал муаммоларни ҳал этишда диннинг ролига бағишланган қўшма вебинарлар туркумини ишга тушириш бўйича музокаралари ортидан эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ташкил этилди.
Вебинар "IKIM" телеканалида ва институтнинг расмий Facebook саҳифаси орқали 13 мингдан ортиқ аудитория билан реал вақт режимида эфирга узатилди.
Тадбирда IKIM директори муовини Моҳд Зайди бин Исмоил, ИБХИТМ директори муовини Отабек Муҳаммадиев ва IKIM собиқ Бош директори, Малайя университети фахрий профессори Азизан бинти Баҳаруддин иштирок этдилар.
Вебинар давомида Ўзбекистон ҳукуматининг Ислом цивилизациясининг бой меросини ҳар томонлама ўрганиш, асраб-авайлаш ва кўпайтириш, бағрикенглик маданиятини ривожлантириш ва Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини оммалаштириш масалаларига ҳар томонлама ёндашуви қайд этилди.
Тингловчиларга Ўзбекистоннинг маданий ва интелектуал мероси, Ислом Уйғониш даврининг икки даврининг жаҳон цивилизацияси тарихидаги аҳамияти ва замонавий фан ва фалсафа тараққиёти ҳақида батафсил маълумот берилди. Ҳадис ва Ислом ҳуқуқи бўйича мутахассис Алоуддин Усмоний Самарқандийнинг илмий мероси, ИБХИТМ олиб борган асарларининг тадқиқот натижалари келтирилди.
Тадбир давомида турли маданият ва дин вакилларининг тинч-тотув яшашини таъминлаш, замонавий глобал муаммоларни ҳал этиш, хусусан, "яшил ўсишни" рағбатлантириш, иқлим ўзгариши қаршисида масъулиятли ва барқарор истеъмол маданиятини тарғиб қилишда диннинг ўрни ҳам муҳокама қилинди.
Маълумот учун: IKIM илмий Ислом соҳасида фундаментала ва чуқур тадқиқотларни режалаштириш ва ўтказиш мақсадида 1992 йилда ташкил этилган. Малайзиянинг собиқ бош вазири Абдуллоҳ Аҳмад Бадавий Директорлар Кенгашининг раиси ҳисобланади. 2020 йилда IKIM ва ИБХИТМ ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Видеолавҳалар

Top