muslim.uz

muslim.uz

Алишер домла Наимов

Буюк Британиянинг Конвенти шаҳридаги чиқиндиларни тозалашга масъул бўлган ходимлар иш ташлаш эълон қилганидан сўнг шаҳар кўчалари чиқиндилар билан тўлган. Кўплаб уйларнинг ҳовлилари, савдо дўконларининг атрофларида ҳам ахлат уюмлари ҳосил бўлган. Бу эса шаҳарда айрим тартибсизликлар юзага келишига, пашша, чивин каби ҳашаротлар кўпайишига сабаб бўлган. Бу ҳақда ҳақда islam.ru сайти маълум қилган.

Бу манзарани кўрган “Зийнатул-Ислом” масжиди намозхонлари шаҳарни тозалаш ташаббуси билан чиқди ва кўплаб маҳаллий аҳолининг эътирофларига сазовор бўлди.

 “Масжидга ташриф буюрган кексаларнинг кўпчилиги ахлатлардан орасидан ўтишди. Бу улар учун жуда ёқимсиз туюлди ва уларнинг ташаббуси билан тозалаш ишлари бошланди. Биз тозалашни бошлаганимизда, маҳаллий аҳоли нима қилаётганимиз билан қизиқиб, бу ишимиз учун миннатдор бўлиб, раҳматлар айтишди”, – дейди Мусулмонлар жамияти аъзоси Аяз Мақсуд.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Бугунги кунда жамиятда ижтимоий тармоқларни, бутун интернет оламини эгаллаб олиб ширк, бидъат ва залолат масалалари билан шуғулланадиган Абдуллоҳ Зуфар, Махмуд Абдулмўмин каби шахслар манфур ниятларини амалга ошириш пайида бўлмоқдалар. Улар илмсиз бўлгани учун ақида ва фиқҳ масалаларида жиддий ва қўпол хатоларга йўл қўйган. Масалан:Хизбчиларнинг Беҳаё суратларни томоша қилиш жоиз, Бегона аёлни шаҳват билан ёки шаҳватсиз ўпиш жоиз.  Икки қутбда яшовчилардан намоз ва рўза соқит бўлади – дея  мана шунга ўхшаган умуман динимиз қонун-қоидалирга тўғри келмайдиган кўплаб “фатволари” ва даъволари  мавжуд бўлиб, бундай ҳолатлар бирорта саҳоба, бирорта тобеъин, бирорта мужтаҳид имомлардан нақл қилинмаган. Улар Исломни маълум бир шакл билан белгилаб олиб, ўзларидан бошқача фикрдагиларни бидъат ва залолатда айблашади.

Шунингдек,Сохта салафилар тарғиботчиси бўлиб танилган Шайх Содик Самарқандий –“Аллоҳ таоло осмонда деб эътиқод килиш шарт деб даъво килмоқда. Бизнинг Аҳли сунна уламолари Аллоҳ таолога макон нисбат бермайдилар,ва  уларнинг ҳеч бундай фикрга кўшилган эмас. Аксинча, баъзи уламолар Аллоҳ таолога макон нисбат бериш куфр эканини айтишади, чунки бундай эътиқод У Зотни бандаларига ва жисмларга ўхшатишдир.

Аллоҳ таоло осмонда дейиш ёки бирор жойда ўрнашган деб эътиқод қилиш мутлақо жоиз эмас. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: яъни: “Аллоҳ таоло бор эди, ундан бошқа ҳеч нарса бўлмаганди” (Имом Бухорий ривояти).

 “Ким Аллоҳ таолони инсонларга хос бўлган бирон сифат билан васфласа, шаксиз кофир бўлади. Буни англаган инсон ибратланади ва кофирларнинг сўзига ўхшаш гап-сўзлардан тийилади ҳамда Унинг (Аллоҳнинг) сифатлари инсонларники каби эмаслигини билади” («Ал-Ақида ат-Таҳовия» китоби).

 Ҳанафий мазҳабига амал қилган ҳолда ибодатларини адо этаётган мусулмонларни фитнага солиш ва тўғри йўлдан адаштириб ўзларининг нотўғри ғаразли ғояларининг қурбонига айлантириш учун турли услублардан фойдаланаётган бу кимсаларнинг асосий мақсадлари —Ислом халифалигини қайта тиклашга уриниш ва шу ҳаракатда бирлашишга тарғиб қилишдир. Бу уларнинг энг зарур ақидавий ва амалий машғулотлари бўлиб, гўё улар учун халифалик тузиш намоз, рўза, закот ва ҳаж каби ислом арконларидан ҳам муҳимроқдек тус олган. Улар учун сиёсатдан бошқа соҳалар ҳатто диний бўлса ҳам, доим иккинчи даражали бўлиб келган.

Улар ҳалифаликни зое қилган сабабларни ўрганиб унинг муолажаси ва ўз нафсларининг ислоҳоти билан шуғулланиш ўрнига, давлат тўнтариши, султонга қарши чиқиш, мавжуд тузум раҳбариятига бўйсунмаслик, халқни давлатга қарши гиж-гижлаш каби ишларга зўр беришади.

Бундай бемазҳаблар бузғунчи оқим аъзоларидан ўзимизни ва фарзандларимизни эҳтиёт қилмоғимиз айни муддаодир.

 

Х.Кенжаев

Урганч  шаҳар бош имом-хатиби

Саудия Арабистонининг миллий-маданий лойиҳалар билан ишловчи “Samaya Investment” компанияси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳижрат йўлларини рақамлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда islam.ru сайти маълум қилган.

Бунда Набий соллаллоҳу ва салламнинг ҳижрат асносида босиб ўтган йўллари, қаерларда бўлганлари ҳақидаги маълумотлар тўлиқ суратларда акс эттирилади. Ҳозирда мутахассислар Пайғамбаримиз босиб ўтган ёки тўхтаб ором олган қирқдан зиёд жойлар аниқлаган. Мисол учун, Маккадаги “Савр” ғори Мадинадаги  “Қубо” масжиди шулар жумласидан.

Мазкур компания бош директори Фаваз Марҳажнинг айтишича, лойиҳани амалга оширишда замонавий техонологиялардан кенг фойдаланилмоқда. Аэрофотосурат ва 360 даражали панорамали суратлар Макка шаҳрига ташриф буюраётган зиёратчиларга қулайлик яратиши баробарида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлари билан кенгроқ танишиш имкониятини яратади.

Ҳозирда лойиҳанинг биринчи босқичи якунланган бўлиб, уни амалга оширишда мухатассислар йўлларнинг нотекислиги ва баъзи тарихий обидаларнинг номлари ўзгаргани каби муаммоларга дуч келишмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мақолалар

Top