Мақолалар

Беш зарарли жониворнинг бири

Савол: Илонни еса бўладими?

Жавоб: Илонни ейиш мумкин эмас. Чунки илон зарарли, нопок жониворлар сирасига киради. Қуръони каримда: “...пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади...” (Аъроф, 157) дейилган.

Илон табиатан зарарли жониворлардандир. Шунинг учун уни ўлдириш кераклиги ҳадиси шарифда айтилган. Ойша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бешта зарарли жонзот бор, улар Ҳарамда ва Ҳарамдан ташқарида ҳам ўлдирилади: илон, ола қарға, сичқон, қутурган ит ва калхат”, деганлар.

Фатво китобларида илонни фақат даво учун бир неча доривор ўсимликларга аралаштириб, таркибида илон унсури билинмаган ҳолида истеъмол қилиш мумкин, дейилган.

Сўраган эдингизкитобидан

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 6312 times

Мақолалар

Top