Дунё янгиликлари

Угандалик ёшлар Туркияга ўн минг доллар хайрия қилди

Туркия жумҳурияти бир неча йиллардан буён Африкадаги мусулмон мамлакатларида мактаблар бунёд этиб, болаларнинг таълим олишига кўмаклашиб келаётган эди. Яқинда Туркияда содир бўлган кучли зилзила угандалик мактаб ўқувчиларини ҳам ташвишлантирди ва улар миннатдорлик сифатида хайрия тадбирларини ташкил этди.
Бошланғич мактаби директори Булянку Жамил Вамбининг айтишича, мактаб ўқувчилари танаффусда тамадди қилиш учун мўлжалланган пулларини ихлос билан хайрия қилишган.
Ўқувчилар тўплаган маблағларнинг умумий миқдори 10 минг доллардан ошди, дея хабар беради Anadolu агентлиги.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 501 times

Янгиликлар

Top