Ўзбекистон янгиликлари

Имом ноиблар билан учрашув ўтказилди

 Шу йил 15 февраль куни Мир Араб олий мадрасасида диний соҳа раҳбарлари ва имом ноиблар ўртасида йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари Жалолиддин домла Ҳамроқулов ва Обидхон Қодиров, Дин ишлари бўйича қўмита бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, Диний идора бўлим мудири Музаффар Камолов, Навоий вилояти бош имом-хатиби Тоҳир домла Рўзиев ҳамда Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов иштирок этди.

Учрашувда Бухоро ва Навоий вилоятида фаолият юритиб келаётган имом ноибларнинг билим ва малакаларини ошириш, халқимиз ўртасида маънавий-маърифий соҳадаги ҳиссасини юқори савияга етказиш, соҳа вакиллари фаолияти давомида дуч келаётган муаммо ва камчиликларни биргаликда бартараф этиш масалалари кўрилди.

  

 

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги

Read 416 times

Янгиликлар

Top