Ўзбекистон янгиликлари

 

03 май куни вилоятимиздаги бир қанча имом-хатиб ва имом-ноиблар тақсимот асосида ҳудудларга Жума ташрифларини ташкил қилишди. Ташрифлар давомида ушбу масжидда Жума намози олдидан жамоатга тезис асосида мазмунли маъруза қилиб бердилар ҳамда намозлардан сўнг, жамоат ҳаққига ва бутун халқимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолигини Аллоҳдан сўраб хайрли дуолар қилдилар. Жумладан, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Тожикистон Республикаси билан чегара ҳудудда жойлашган Булунғур туманидаги “Оломон” жоме масжидига ташриф буюриб, жамоатга “Ота-онага яхшилик – улкан савоб! мавзусидаги тезис асосида мазмунли маъруза қилиб бердилар ва ушбу жомеда жамоат билан бирга Жума намозини адо қилдилар.

 

  

 

Бундан ташқари, вилоятимиз бўйлаб бошқа чегара ва чегараолди ҳудудларида ҳам Жума ташрифлари амалга оширилди. Жумладан, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров Ургут туманидаги “Мўлла Шоди бобо” жомесига ташриф буюриб, тезис асосида мазмунли маъруза қилиб бердилар ҳамда жамоат билан бирга Жума намозини адо қилдилар.

 

  

 

Пайариқ тумани “Имом Бухорий” жоме масжиди фахрий имом-хатиби М.Ибодуллаев Ургут туманидаги “Абдуқаҳҳор” жоме масжидига ташриф буюриб, тезис асосида мазмунли маъруза қилиб бердилар ҳамда жамоат билан бирга Жума намозини адо қилдилар.

 

  

 

Шунингдек, Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби З.Маҳмудов Тайлоқ туманидаги Тайлоқ туманидаги “Маданият” жоме масжидига ташриф буюриб, Жума тезиси асосида мазмунли маъруза қилиб берди ҳамда намоздан сўнг ушбу жамоат ҳаққига хайрли дуолар қилди.

 

  

 

Самарқанд шаҳар “Хўжа Юсуф” жоме масжиди имом-ноиби М.Бекназаров Булунғур туманида жойлашган “Ниёзмат” жоме масжидига ташриф буюриб, жамоатга тезис асосида мазмунли маъруза қилиб берди ҳамда жамоатга Жума намозини ўқиб бериб, ушбу жамоат ҳаққига хайрли дуолар қилди.

 

  

 

Жомбой тумани “Кўктўнли бобо” жоме масжиди имом-ноиби Ш.Тўраев тумандаги “Иброҳим ота” жоме масжидига ташриф буюриб, жамоатга мазмунли маъруза қилиб берди ҳамда намоздан сўнг хайрли дуолар қилди.

  

 

Пайариқ тумани “Олим Шайх” жоме масжиди имом-хатиби А.Алимов тумандаги “Мўлла Тўрахон” жоме масжидига ташриф буюриб, жамоатга мазмунли маъруза қилиб берди ҳамда жамоат билан бирга Жума намозини адо этди.

 

  

 

Пайариқ тумани “Мўлла Тўрахон” жоме масжиди имом-хатиби М.Рустамов тумандаги “Олим Шайх” жоме масжидига ташриф буюриб, жамоатга мазмунли маъруза қилиб берди ҳамда жамоат билан бирга Жума намозини адо этди.

 

  

 

Иштихон тумани “Полвон Ота” жоме масжиди имом-ноиби Э.Абдувоҳидов тумандаги “Эшон Темирхон тўра” жоме масжидига ташриф буюриб, жамоатга мазмунли маъруза қилиб берди ҳамда жамоат билан бирга Жума намозини адо этди.

 

  

 

Самарқанд тумани “Хўжа Абду Берун” жоме масжиди имом-ноиби М.Ҳаққулов тумандаги “Арабхона” жоме масжидига ташриф буюриб, жамоатга мазмунли маъруза қилиб берди ҳамда жамоат билан бирга Жума намозини адо этди.

 

  

 

Нарпай тумани “Тепа” жоме масжиди имом-хатиби С.Каримов тумандаги “Нақшбандий” жоме масжидига ташриф буюриб, жамоатга мазмунли маъруза қилиб берди ҳамда жамоат билан бирга Жума намозини адо этди.

 

  

 

Нуробод тумани бош имом-хатиби Р.Равшанов тумандаги “Жом ота” жоме масжидига ташриф буюриб, жамоатга мазмунли маъруза қилиб берди ҳамда жамоат билан бирга Жума намозини адо этди.

 

  

 

 

Булунғур тумани “Амир Ҳамза” жоме масжиди имом-ноиби А.Равшанов тумандаги “Пойгатепа” жоме масжидига ташриф буюриб, жамоатга мазмунли маъруза қилиб берди ҳамда жамоат билан бирга Жума намозини адо этди.

 

  

Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Read 446 times

Янгиликлар

Top