Ўзбекистон янгиликлари

“Баркамол авлод – 2024” мусобақаси республика босқичи бошланди

Шу йил 15 май куни Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Баркамол авлод – 2024” спорт мусобақасининг республика босқичига старт берилди.

Мазкур спорт мусобақасига республикамизда фаолият юритаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги 3 та олий ва 10 та ўрта махсус диний таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилмоқда. Унда талаба йигитлар спортнинг кураш, тош кўтариш, стол теннис ва шахмат бўйича, талаба-аёл-қизлар эса стол теннис ва шахмат спорт турлари бўйича таълим муассасалари шарафини ҳимоя қиладилар.

Мазкур мусобақани бергиланган тартиб-қоидалар асосида адолатли баҳолаб бориш учун Ўзбекистон спорт федерацияси Бухоро вилоят вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати таклиф қилинган.

Мусобақа якунларига кўра ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди, “Мир Араб” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ва ҳомийларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалар топширилади.

 

 

 

 

 

Абдуносир Бобамирзаев,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси,
Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими методисти

Read 207 times

Янгиликлар

Top