Дунё янгиликлари

Франция мактабларида араб тили ўқитилади

Франция ҳукуматида ўрта таълим мактабларида араб тилини ўқитиш билан боғлиқ лойиҳа қайта кун тартибига қўйилди. Ушбу лойиҳа Франция таълим вазири Жан-Мишел Бланк томонидан бир неча ой аввал эълон қилинган ва лойиҳа муаллифи Франция президенти Эммануэл Макрон экани айтилган. «Араб тили - буюк адабиёт тили, ва уни нафақат келиб чиқиши мағриблик французлар балки бошқалар ҳам ўрганиши зарур", - дея таъкидлаган Вазир. Ушбу баёнот франуз парламенти қаршисида эълон қилинган.

Араб тилини ўқитиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси уни барча мактабларда ўқитилишини мажбурий қилиб қўймайди, лойиҳанинг мақсади бу тилни ўрганишга эҳтиёжи бўлганлар истагини қондириш экани таъкидланган.

Франциянинг собиқ президенти Валери Жискар д’Эстен томонидан муҳожирлар фарзандлари учун ўзлари келиб чиққан мамлакат тили ва маданиятини ўрганиш лойиҳаси тадбиқ этилган эди.

Араб тилини ўқитиш лойиҳаси эса Францияда қарийб 5-6 миллиондан ортиқ мусулмон яшаётганини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

159 марта ўқилди

Янгиликлар

Top