Дунё янгиликлари

Қуръони каримни чоп этувчи Қирол Фаҳд нашриёти мажмуаси

Ушбу мажмуа Саудия Арабистонининг Мадинаи Мунаввара шаҳрида жойлашган бўлиб, Қуръони каримнинг аслий араб тилида ва бошқа чет дунё тилларида маъно таржималарини нашр этиш ишларини амалган оширувчи йирик китоб босмахонаси – нашриёт уйидир. Бу ҳақда Ислом.уз нашри маълумот берди.

Айни дамда мажмуада 1700 та ходим меҳнат қилади ва йилига 10 миллион нусха Қуръони карим нусхаларини чоп қилади. Ҳозирги кунга қадар Қуръони каримнинг 39 тилда 55 хилдаги турли маъно таржималари нашриёт томонидан нашр қилинган.

Мажмуа веб-сайтида Қуръони каримнинг аслий араб тилида ва унинг маъно таржималари ҳамда унга ёзилган тафсирларни ўқиш мумкин.

Шунингдек, Қуръони карим тиловатлари аудиоёзувларини эшитиш, матнларни ўқиш ва қадимги қўлёзма нусхаларини кўриш мумкин.

Асос солинган 1985 йилдан бери ушбу Қирол Фаҳд номидаги Қуръони каримни чоп этиш нашриёти мажмуаси бугунги кунга қадар 128 миллион нусхага яқин Қуръони карим нусхаларини чоп этган.

Нашриёт Қуръон нусхаларини чоп этишда хаттот Усмон Тоҳо томонидан ёзилган Қуръони каримнинг ёзма нусхасидан фойдаланади.

 

т

т

т

т

т

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2095 марта ўқилди

Янгиликлар

Top