Дунё янгиликлари

Жиддада Қуръоний фанлар факультети иш бошлайди

al-Mawatin сайтининг хабар беришича, яқин кунларда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Қуръони фанлар факултети очилиши режалаштирилган.

Қуръони каримни тадқиқ этиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар кўламини кенгайтириш мақсадида Жиддада шундай факултет очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Жиддадаги Қуръон мусобақасида қайд этилган.

Аввалроқ, Жидда университетида саудиялик талабалар ўртасида Қуръон мусобақаси бошлангани ва унда 21 университетнинг 500 нафар талабаси иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1981 марта ўқилди

Янгиликлар

Top