Дунё янгиликлари

Британияликлар велосипедда ҳажга йўл олди

Буюк британиялик саккиз дўст жорий йилнинг 7 июнида Лондондан Мадина сари велосипедда йўлга отланган эди, дея хабар бермоқда Azan.kz.

Улар Саудия Арабистонига 60 кунда етиб боришни режалаштирган бўлиб, ниятлари нафақат ҳаж зиёратини амалга ошириш, балки ночорларга ёрдам кўрсатишдир. Зиёратчиларнинг ижтимоий тармоқда ўз саҳифаси бўлиб, ўша ерда мақсадларини тушунтиришга ҳаракат қиляпти.

Улар Саудия Арабистонига етиб боргунча ярим миллион фунт стерлинг тўплаш ҳамда бу пулларга қудуқ, мактаб, масжид қуриш, камбағалларга кўмак бериш ниятида. Хусусан, йиғилган пуллар Покистон, Шри-Ланка, Жанубий Африка Республикаси ва Уганда қишлоқларида яшовчиларга сарфланади.

Британиялик зиёратчилар Туркияда президент Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

362 марта ўқилди

Янгиликлар

Top