Дунё янгиликлари

Муфтий ҳазратлари Москва шаҳрига жўнаб кетди

Бугун, 22 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро анжуман ва унинг доирасидаги тадбирларда иштирок этиш учун жўнаб кетдилар.

 2019 йилнинг 23–24 сентябрь кунлари Москва шаҳрида Россия Федерацияси мусулмонлари идораси қурултойи, муфтий-шайх Равиль Гайнуддин таваллудининг 60 йиллиги, “Глобал дунёда Ислом: мусулмон мероси ва маданиятлараро мулоқот” мавзусидаги халқаро анжуман бўлиб ўтади. 

Шунингдек, Москва жоме масжидининг 115 йиллиги, Россия Федерацияси мусулмонлари диний идорасининг 25 йиллиги ва Москва ислом институтининг 20 йиллигига бағишланган маросимлар ҳам режалаштирилган.

Тадбирларда дунёнинг барча мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда турли конфессия етакчилари иштирок этади. 

Мазкур халқаро нуфузли тадбирларда муҳокама қилинган масалалар сайтимиз орқали ёритиб борилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1837 марта ўқилди

Янгиликлар

Top